Экоолам      Бош саҳифа

Экорейд

Йўлакларни қоплаган қурилиш чиқиндилари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Экология бўлими инспекцияси ҳамда Экопатруль давлат инспекторлари иштирокида нав­батдаги қўшма рейд тадбирлар ўтказилди.

Экорейд

Аниқланишича, туманда жойлашган «Зулфияхоним» кўчаси, 21-сонли кўп қаватли уйнинг орқа томонига қурилиш чиқиндилар ташланган. Натижада йўлакларда лой тўпланиб қолган ва фуқароларнинг ҳолат бўйича эътирозларига сабаб бўлган.

Аслида қурилиш чиқиндиларини махсус чиқинди ташиш машиналарини жалб қилган ҳолда шаҳардан ташқарига, белгиланган қурилиш чиқиндиларини ташлаш полигонига олиб бориш лозим. Бироқ кимлардир вақт сарфлашдан, маблағдан қочади ва ими-жимида дарахтлар остига, кўп қаватли уйлар орасига ташлаб кетишади. Бу эса экологияга, ўсимликлар ва ҳатто инсонлар саломатлигига ҳам зарар етказади.

Юқорида аниқланган ҳолат юзасидан давлат инспекторлари томонидан ўрганиш олиб борилди ва қонунбузарлик содир этган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

Санитар талабларга риоя қилинг!

Бугун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривож­ланиб, аҳоли талаб ва эҳтиёжларини қондириб келмоқда. Табиийки, корхона ва ташкилотлар сонининг ортиши аҳоли бандлигини таъминлашга, турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилади. Бироқ ишлаб чиқариш бор жойда чиқинди муаммоси ҳам бўлади. Одатда корхоналарнинг ўз чиқинди йиғиш майдончаси бўлиб, у ерда чиқиндилар тўпланади, сараланиб, белгиланган жойга жўнатилади.

Бироқ мазкур жараённи амалга ошириш, хусусан, чиқиндиларни тўплашда санитария талабларига риоя этиш лозим, акс ҳолда чиқиндилар турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Мирзо Улуғбек тумани «Асака» кўчасидаги 17-сонли «Фидойи коммунал тех» МЧЖ га қарашли чиқинди йиғиш майдончасининг санитар ҳолати бузилгани аниқланди.

Инспекторлар томонидан мазкур ҳолатни келтириб чиқарган шахсга нисбатан Ўзбекис­тон Республикаси МжТКнинг 91.1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Тутун — катта зарар

Маълумки, чиқиндиларни ёқиш натижасида атмосферага чиқариладиган тутун ва заҳарли газлар миқдори кескин ортади. Бу эса йил сайин ёмонлашиб бораётган атмосферани янада аянчли ҳолатга олиб келиши, ундан нафас олаётган ўсимлик, ҳайвонот ва инсоният саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши, қолаверса, азон қатламининг емирилишига олиб келади. Шу боис қонунчиликда хазон ва бошқа чиқиндиларни ёқишга йўл қўймаслик белгиланган. Шунга қарамай, айрим фуқаролар орасида ушбу талабларга амал қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Гулистон туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида ҳам ана шундай ҳолат аниқланди. «Олтин водий» МФЙ ҳудудида фуқаро Н.Д. нинг ўз уйидан чиққан ҳар хил турдаги маиший ҳамда қурилиш чиқиндиларини тўплаб, очиқ аланга олдириб ёқиб юбораётгани маълум бўлди. Инспекторлар ўрганишлар давомида фуқаро билан тушунтириш ишлари олиб бориб, чиқиндиларни ёқишнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот беришди. Ҳолат юзасидан эса фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қум ва шағал қазишга чек қўйилди

Сўнгги пайтларда фуқаролар томонидан турли ҳудудларда ноқонуний равишда қум, шағал каби қурилиш мақсадида ишлатиладиган материалларни қазиб олиш ҳолатлари содир этилмоқда. Бу борада ўтказилаётган тушунтириш ишларига қарамай, дарё ўзанларидан қум ва шағал қазиб олиб, ўз мақсади йўлида фойдаланиш кузатилмоқда. Бу эса дарё сувининг йўналиши, оқими ва ўзанига жиддий зарар келтириб, сув ресурсларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси бошлиғи ҳамда инспекция ходимлари билан биргаликда ўтказилган навбатдаги рейд тадбири давомида ҳам шу каби ҳолатлар қайд этилди. Учқўрғон тумани «Яшикобод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Норин дарё ўзанидан фуқаро Т.О. ноқонуний равишда, тегишли органларнинг рухсатисиз эксковатор ёрдамида кенг тарқалган фойдали қазилма қум-шағал материалларини қазиб олиб, юк автомашиналарига юклаб, манфаати йўлида фойдаланаётгани аниқланди.

Бу хатти-ҳаракатлари билан дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузгани сабабли фуқарога нисбатан тегишли тартибда жарима белгиланди.

 

 




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔20

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 18    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар