Экоҳашар рамазон туҳфаларига улашиб кетди
Пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган «Фурқат» боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ва Миробод тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил ва обод Тошкентим» мавзусида экологик хайрия ҳашари бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан тортиб, соҳа вакилларигача, ҳатто корхона ва ташкилотлар ходимлари, маҳалла фаоллари, Тошкент давлат транспорт университети талабалари ҳам фаол иштирок этишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрулла Гаппаров, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов, давлат Экология қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбековлар қатнашчиларни она заминни асраш ва яшилликка буркашда фаол бўлишга ундаб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида ўзлари намуна сифатида иштирок этдилар. Дарҳақиқат, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсакгина келажак авлод муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биздан талаб қилинадиган биргина нарса, табиатни тоза-озода сақлаган ҳолда ер ва сув ресурсларини тежаш, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдир.
Экологик ҳашарда «Фурқат» боғи ҳудудига 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Миробод туман кенгаши депутатлари Қаҳрамон Ҳусанов, Фурқат Абдуллаев ва Евгений Тен ҳомийлиги ҳамда ташаббуси билан туманда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига «Рамазон туҳфаси» совғалари улашилди.
Шунингдек, тадбирда экофаоллардан бир гуруҳи партия аъзолигига қабул қилиниб, гувоҳномалар топширилди ва тадбир иштирокчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун санъат усталари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кегаши матбуот хизмати
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда
🕔17:05, 04.06.2026
✔21
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгаришлар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.
Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда
🕔17:00, 04.06.2026
✔26
Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.
Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари
🕔16:50, 04.06.2026
✔20
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.
Батафсил