Саломатлик      Бош саҳифа

Шовқин сабаб юзага келаётган касалликлар

Эшитиш органи бўлган қулоқ инсоннинг муҳим аъзоларидан бири эканини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Aфсуски, ҳозир кўча-куйда, жамоат жойларида қулоғига қулоқчин (наушник) таққан одамларга, айниқса ёшларга кўп дуч келяпмиз.

Шовқин сабаб юзага  келаётган касалликлар

Қулоқ одамнинг эшитиши ва мувозанатини сақловчи орган ҳисобланади, агар қулоқ орқали эшитиш имконияти бўлмаганида, одамлар бош айланишидан азият чеккан ва нотекис ҳаракатланишдан қийналган бўларди. Маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳар ўнта одамдан биттаси заиф эшитувчи бўлиб, уларнинг кўпчилиги махсус эшитиш мосламасидан фойдаланар экан.

Aслида ҳар қандай одам учун қулай товуш миқдори 45-50 децибелл атрофида бўлади. Бу ёнингиздаги одам билан ўртача овозда суҳбатлашганингизда чиқадиган овоз баландлигига тенг.

Организм паст товушларга у қадар кучли реакция билдирмайди. Aммо айрим ҳолларда товушлар тушуниб бўлмас безовталик, қулоқ ва умуртқа поғонасидаги оғриқларга сабаб бўлиб, айниқса, кун бўйи шовқин чиқариб ишловчи механизмлар инсоннинг бутун танаси учун яширин хавф саналади.

Узоқ вақт давом этган ёки жуда баланд шовқин инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Транспорт ва саноатнинг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш ҳамда турмушда янги техникаларнинг кенг қўлланилиши шовқин манбаларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Бугунга келиб шовқин касалликлар сонини кўпайтирувчи омил сифатида исботланган. Олимлар асаб, юрак, қон-томир касалликларининг кўпайиб бораётганини шовқин таъсиридан, дея баҳолашмоқда. Одам қулоғининг эшитиш ҳужайралари ва асаб толаларига салбий таъсир этадиган кучли шовқинга қарши ҳозирча ҳеч қандай сунъий ҳимоя воситаси йўқ. Шовқин марказий асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиб, бош мия пўстлоғи ҳужайраларини ҳолдан тойдиради. Натижада одам яхши ухлай олмайди, тез чарчаб қолади, диққати сусаяди, ҳаракат уйғунлиги ва гавда мувозанати бузилади, умумий иш фаолияти пасаяди. Шовқин гипертония касаллигини келтириб чиқарувчи омиллардан бири ҳисобланади.

Яна бир гап: шовқин организмда стресс ҳолатини пайдо қилади. Шу боис шовқин кучайганда, қонда стресс гормонларининг миқдори кескин ошиб, юрак уруши тезлашади ва қон қуюқлашиб, томирларда спазм ҳосил бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, атрофимиздаги ҳар бир дарахт 20 децебеллгача бўлган шовқинни юта олар экан. Демак, теварак-атрофни кўкаламзорлаштириш ва дарахтлар сонини кўпайтириш нафақат кислородга тўйинган ҳаводан баҳраманд бўлишга, балки шовқиндан ҳимояланишга ҳам ёрдам беради.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Июл  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Заковат

Асосий далил

Кунлардан бир кун полиция бир қўлида кассетали магнитофон, иккинчисида тўппонча ушлаган одамни жонсиз ҳолда топди.
 


Ҳаммасини кўриш 

Пазандалик

Қиймали пицца

Керакли масалликлар. Хамир учун: 200 миллилитр сут, 2 чойқошиқ шакар, 5 грамм қуруқ хамиртуруш, 1 чойқошиқ туз, 50 грамм маргарин, 350 грамм ун. 
Асоси учун: 300 грамм мол гўштидан қийма, 100 грамм пиёз, 100 грамм булғор қалампири, 1 ошқошиқ помидор пастаси, 2 та саримсоқ тишчаси, 100 грамм пиш­лоқ, 0,5 боғ шивит ва кашнич, 30 миллилитр ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз ва мурч, устига суртиш учун тухум.


Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар