Экоолам      Бош саҳифа

Экологик таълимни узлуксиз ва узвий олиб бориш орқалигина муаммоларга самарали қарши курашиш мумкин

«Бугун дунё миқёсида техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган ХХI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани бежиз эмас. Биз бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутмасак, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Экологик таълимни узлуксиз ва узвий олиб бориш орқалигина муаммоларга  самарали қарши  курашиш мумкин

Давлатимиз раҳбари таъкидлаган бу гаплар кун сайин кучайиб, долзарблашиб бораётган экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка ундайди кишини. Дарҳақиқат, бутун дунёнинг диққат марказида бўлган экологик муаммоларга бефарқ қараган давлатнинг келажаги худди қумурсқалар дарахтни емиргани каби емирилиб боради. Хўш бунинг олдини олиш учун нима қилмоқ зарур?

Бу борада юртимизда аллақачон кураш бошланган. Айниқса мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёзган «Яшил макон», «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳалари, тадбирлар, «Долзарб қирқ кунлик» каби ҳаракатлар ортидан минглаб инсонлар бир мақсад – табиатни асраб қолиш йўлида бирлашди. Миллионлаб дарахт кўчатлари каттаю кичик қўли билан ерга қадалди, суғорилиб, уларнинг анчаси амал олиб улгурди. Бироқ биргина дарахт экиш билан экологик муаммолар ҳал бўлиб қолмаслигини тан олмай илож йўқ. Биринчидан, дарахтлар табиатга етказилаётган зарарни камайтиришга хизмат қилса ҳам муаммо тўлалигича барҳам топмайди. Боиси атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, глобал исишдан ташқари флора ва фаунанинг йўқолиб бориши, чиқиндилар, сув ресурсларининг камайиши сингари яна кўплаб муаммолар қаршимизда турибди. Иккинчидан, дарахтлар атмосферага чиқарилаётган заҳарли газларнинг маълум миқдорини тутиб қола олади, бироқ атрофимизда уни ифлослантириш учун «ҳаракатлар» заррача тўхтамаяпти. Автомобиллар, саноат ишлаб чиқариши, корхона ва заводлар, чиқиндиларни ёқиш шулар жумласидандир. Учинчидан, экилган ниҳолларнинг униб-ўсишига йиллар керак бўлади, бу муддатда эса экология бузилишда давом этаверади. Хуллас, экологик муаммоларга қарши кураш майдонига биргина дарахт экишни қурол қилиб кириб бўлмайди.

Муаммолар йил эмас, кун сайин ортиб, жиддийлашиб бормоқда. Буларнинг олдини олиш, бартараф этиш, ҳеч бўлмаганда табиатни ҳозирги ҳолатида сақлаб қола олиш учун жамиятимизнинг ҳар бир аъзосида бирдек экологик таълим-тарбия, маданият шаклланган бўлиши зарур.

Хўш, буни қандай шакллантирамиз?

Маълумки, узлуксиз экологик таълим тизимини самарали йўлга қўйиш орқали аҳолининг, жамиятнинг экологик маданиятини ошириш мумкин. Бунинг учун, аввало узлуксиз таълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчи ва талаба-ёшларга мунтазам равишда экологик билимларни бериш, оқибатларни тушунтириш, олдини олиш чораларини кўришга ўргатиш лозим. Ана шундагина экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасига сарфланаётган ҳар қанча маблағлар ўзини оқлайди ва муаммолар барҳам топади. Шундай экан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга дахлдорлик ҳиссини ўз вақтида тарбиялашимиз лозим.

«Табиат ва инсоннинг бирлиги, уйғун ривожланиши – энг олий қад­рият», «Одам – табиатнинг эгаси эмас, балки унинг таркибий қисми» қабилида янгича экологик фикрлашга ўтиш зарур.

Инсон ўзи яшаётган масканнинг табиатини чуқур билиши, унга нималар зарар келтираётганини анг­лаши шарт. Бунинг учун илм-маърифатли, экологик маданиятли бўлиш лозим. Бу эса, энг аввало, таълим ташкилотларида экологик таълим ва тарбиянинг қай даражада йўлга қўйилишига бевосита боғлиқдир.

Қисқача айтганда таълим олиш қандай узлуксиз ва узвий занжир бўлса, экомаданият ҳам айнан шундай жараёнда вужудга келади.

Бу борада ҳукуматимиз томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда мактабдан ташқари таълим турларида узлуксиз экологик таълим тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекис­тон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида барча даражалардаги таълим ўқув дастурларига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалаларини киритиш орқали узлуксиз экологик таълим тизимини такомиллаштириш, хусусан, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожлантириш масалаларини таълимнинг барча босқичидаги ўқув дастурларига жорий этиш, экологик муаммоларни ва табиатдан тўғри фойдаланиш заруратини янада чуқур англаб етишга ёрдам берувчи экология бўйича янги умумтаълим ва махсус ўқув режалари (дастурлари)ни жорий этиш ва мавжудларини яхшилаш чора-тадбирларида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Уларнинг ижросини таъминлаш учун илғор хорижий тажрибага асос­ланган ҳолда такомиллаштирилган, инновацион ўқув дастурлар (курслар, модуллар) ишлаб чиқилди. Бир сўз билан айтганда, юқорида келтирилган экологик курслар ёшларда экологик маданиятни ошириб, уларда она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни янада юксалтиришга хизмат қилади.

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔20

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔18

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 20    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 18    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар