Чиқинди – бугун биз ҳар қадамда дуч келадиган, йил сайин ортиб бораётган табиат ва атроф муҳитга энг катта зарар келтираётган оғир муаммо.
Қилаётган ҳар бир ишимизда, юмушимизда, овқатланишимизда, хуллас кундалик ҳаётимизнинг ҳар бир қисмида, истаймизми-йўқми чиқинди чиқади.
Афсуски чиқиндиларнинг атроф муҳитга етказаётган зарарлари ҳақида қанчалик гапирсак-да, чиқиндиларнинг кўпайишига тўсқинлик қила олмаяпмиз. Бу борада одамларда экомаданиятни шакллантиришга уринсак-да, уларни дуч келган жойга чиқинди ташлашдан тўхтата олмаяпмиз. Аслида бунга қарши курашда қонун доирасида жиддий чоралар кўриш вақти келган. Шу боис ҳам тушунтириш ва тарғибот ишларидан ташқари, қонунбузарлик қилган шахсларга нисбатан жарималар қўлланмоқда.
Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш қонунан ман этилган. Шунга қарамай айрим фуқаролар ҳамон тоза ерларни чиқинди билан ифлослантиришда давом этмоқда. Бунга қарши курашда эса мутасаддилар, масъул инспекторлар ҳамкорлигида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Наманган вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида кўплаб ана шундай рейдлар ўтказилди ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларини бузган 351 нафар шахсга нисбатан жарима қўлланилди. Амалдаги қонунчиликка кўра, уларга жами 120 миллион 825 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларини бузиб, белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаган Косонсой тумани «Гурмирон» МФЙ, «Чорбоғ» МФЙ, Наманган шаҳар «Ижодкор» МФЙ, «Навбаҳор» МФЙ, Чортоқ тумани «Ойқирон» МФЙда яшовчи фуқароларга нисбатан ана шундай чоралар кўрилиб, ҳар бир ҳолатда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима қўлланилди.
Шунингдек, чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус контейнер ўрнатилмаган ҳолатлар ҳам аниқланди. Бундай талабларни бажармаганлик учун эса базавий ҳисоблашнинг уч баравари миқдорида жаримага тортилди.
Бундай рейдлардан мақсад фуқаролардан жарима ундириш эмас аслида. Аксинча уларнинг экомаданиятини шакллантириш, экомуаммоларга бефарқ бўлмасликка чақириш ҳамда табиатни, заминни асрашда барча масъул эканини қонун йўли билан тушунтиришдир. Зеро бунга қарши жиддий курашмас эканмиз фуқаролар ҳам енгил қараб, масъулиятни ҳис қилмай, қайта-қайта қонунбузарликлар содир этаверишади. Табиат эса бундан азият чекиб, яна ўзимизга зарар келтиради.
Абдуқодирхон АБДУЛХАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Косонсой туман кенгаши раиси, Наманган муҳандислик қурилиш
институти катта ўқитувчиси
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда
🕔17:05, 04.06.2026
✔21
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгаришлар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.
Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда
🕔17:00, 04.06.2026
✔26
Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.
Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари
🕔16:50, 04.06.2026
✔20
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.
Батафсил