Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилМобиль телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Аммо қанчалик қулай ва фойдали жиҳатлари кўп бўлмасин, унинг атрофга, одамлар соғлиғига зарарли таъсири юқорилигича қоляпти.
Электромагнит нурланиш манбаи
Мутахассисларнинг фикрича, мобиль телефон чўнтакдаги кичик микротўлқинли печ каби соғлиқ учун зарарли. У бутун организмга, айниқса бош мия қобиғи, юрак ва жинсий тизимга салбий таъсир кўрсатади.
Суҳбат чоғида мобиль телефон қуввати 1 Вт га етиши мумкин. Бироқ, нурланишнинг бир қисмигина одамга етиб боради, у ҳам организмга деярли таъсир қилмайди. Тўлқинлар энергиясининг кичик қисми одамга сингиб, иссиқликка айланади. Албатта, бундай заиф иссиқлик таъсирини аниқлаш мумкин эмас, организмга зарари тўғрисида эса, гапирмаса ҳам бўлади. Телефонлардаги нурланиш рентген қурилмалар каби ионловчи хусусиятга эга. Демак, мобиль телефондан фойдаланиш саратон касалликларига олиб келади.
Мобил телефонда гарнитура, яъни овозни баланд қилиб, қурилмани ўзингиздан нарироқ қўйиб ёки наушник орқали гаплашиш зарарли таъсир миқдорини бироз пасайтиради. Аммо, барибир мобиль телефон орқали узоқ гаплашиш сурункали бош оғриғини келтириб чиқаради. Тавсияларга кўра, мобиль телефонда бир кунда 30 дақиқадан кўп гаплашиш мумкин эмас.
Мобиль телефонларнинг руҳий-психологик таъсири тўлиқ тадқиқ қилинмаган. Бироқ, соғлиққа бўладиган билвосита зарари илмий жиҳатдан исботланган.
Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар уяси
Қўл телефон юзаси унитаз гардишидек даражада бактерияларга бой. Телефонни қўлга олдингизми, қўлингизни тезда ювинг. Тадқиқотлар давомида телефонларда ичакларга зарар етказувчи таёқчалар, касаллик қўзғатувчи стафилококк, энтерококк, спорали таёқчалар ва ҳаттоки йиринг бактерияларини уйғотувчилар ҳам топилган. Шундай экан, телефонингиз тозалигини назорат қилинг.
Агар сиз смартфонингизга кучли боғланиб қолиб, уни одатда қўлдан туширмасангиз, унда бир кунда ҳеч бўлмаса, 1-1,5 соат уни ўз ҳолига қўйинг. Бу вақтни эса дўстларингиз билан «жонли» равишда мулоқот қилишга, фарзандларингиз билан вақт ўтказишга ёки шунчаки сайр қилишга сарфланг.
«Кечаю кундуз онлайн» синдроми, ижтимоий тармоқлар орқали доимий мулоқотлар мобиль телефонга психологик қарамликка олиб келади. Бунинг зарари эса – алоҳида мавзу.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил