Саломатлик      Бош саҳифа

Сўнги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга кўпайган

Ҳар йили 17,9 миллион киши юрак-қон томир касалликлари туфайли ҳаётдан кўз юмади. Юрак-қон томир касаликларининг 8 миллиондан кўпроғи юрак ишемик касаллигига тўғри келмоқда.

Сўнги беш йилда юрак-қон томир касалликлари  20 фоизга кўпайган

Айниқса, 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи юрак-қон томир касалликларига тўғри келади. Сўнгги беш йилда бундай касалликлар 20 фоизга, жумладан, ёшлар орасида ҳам кўпайган. 4 миллионга яқин кишида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, улар умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этмоқда.

Юртимизда ҳам бу борада вазият қониқарли эмас. Аҳоли орасида умумий касалланиш структурасида юрак-қон томир касалликлари нафас олиш органлари касалликлари ва қон ишлаб чиқарувчи аъзолар касалликларидан кейин учинчи ўринда бўлишига қарамасдан юрак-қон томир касалликларидан бўладиган ўлим ҳолатлари биринчи ўринни эгаллайди.

Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Кардиологик касалликларнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти» мавзуида ўтказилган конференцияда таъкидланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Конференцияда юрак-қон томир касаллик­ларининг олдини олишда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, бу борада тарғибот тадбирларини кучайтириш, бирламчи тиббий санитария бўғинида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва профилактик чораларни кучайтириш бўйи­ча қатор таклифлар билдирилди. Мазкур касалликларни эрта аниқлашда рақамли технология, телемедицина ва телеметрия имкониятларини кенг жорий этиш, кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди.

Тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш, ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, кам инвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш ҳамда юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш бу муаммонинг ечими ва олдини олишда муҳим ўрин туади.

 

Моҳигул ҚОСИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар