Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилМамлакатимизнинг янада тараққий топиши ва дунё ҳамжамиятида ривожланган, илғор демократик давлатлар қаторига кириши ҳамда жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллаши учун узоқ муддатли стратегик режалар ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич тарзда ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Давлатимиз Бош қомуси – Конституцияни бугунги замонга ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириш масаласи кун тартибига чиқаётгани ҳам Янги Ўзбекистонга муносиб пойдевор қўйиш, тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг узвий бир қисми ҳисобланади.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлар мамлакатимизда барча соҳаларда янги ислоҳотлар амалга оширилишини таъминлаб бермоқда. Ушбу ислоҳотларнинг бош мақсади «Инсон қадри учун» ғояси бўлиб, барча янгиланишлар ташаббускори халқнинг ўзидир. Ўзбекистон давлатчилиги билан боғлиқ ислоҳотларда фуқароларимиз фаол иштирок этиб, қатъий позицияларини кўрсатмоқда.
Жойларда халқимиз билан юзма-юз бўлиб ўтган учрашувларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада самарадорлигини ошириш борасида кўплаб таклиф ва тавсиялар берилади. Депутатлик сайловларида ҳам, Президент сайловларида ҳам сайловчилар томонидан бу борада амалдаги тизим самарадорлигини янада ошириш мақсадга мувофиқлиги, бу эса аввало Конституцияда ўз аксини топиши муҳимлиги юзасидан бир қатор таклифларни илгари сурган эдилар.
Халқимизнинг мана шундай хоҳиш-иродаси бўлган ташаббусларни миллий қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётда мустахкамлаш мақсадида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида Бош Қомусимизга тўққизта йўналишда қатор ўзгартиришлар киритиш таклифини илгари сурди. «Албатта, Конституцияни янгилашдек ғоят муҳим, стратегик вазифани хал этишда биз етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб, халқимиз билан ҳар томонлама маслаҳатлашган ҳолда, юртимиз ва жаҳондаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиб, аниқ қарор қабул қилишимиз зарурдир» дея алоҳида таъкидлади.
Бош Қомусимизда «Инсон – жамият – давлат», «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» тамойиллари, «Инсон манфаатлари – иқтисодий ислоҳотларнинг бош мезони», «Жамият ислоҳотлар ташаббускори» сингари эзгу ғоялар акс этиши заруратини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бундай ҳаётий тамойиллар, шубҳасиз, мамлакатимизда энг аввало инсон қадри ва унинг манфаатларини таъминлаш учун хизмат қилади. Конституция бунинг муҳим кафолатига айланади.
Конституцияда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш каби муҳим масалалар негизида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ҳуқуқий механизмларни яратиш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Сабаби бугунги кунда дунё ҳамжамиятида табиий ресурслардан меъёридан ортиқ фойдаланиш, атроф муҳитга бўлган салбий муносабатлар оқибатида юзага келаётган глобал экологик муаммолар, шунингдек мамлакатимизда экологик муҳитга таъсири билан боғлик саноат ва ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳалари сон ва сифат жиҳатдан ошиб бораётгани амалдаги экология соҳасини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга эҳтиёж туғдирмоқда. Атроф муҳитга оид бундай ислоҳотлар эса экологик сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини тўлиқ таъминлаш имконини беради.
Мисол учун, амалдаги Конституциянинг IX боб номини «Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар» деб номлаш ҳамда ушбу бобда жисмоний ва юридик шахслар қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлишига оид нормаларни мустаҳкамлаб қўйиш муҳимдир.
Асосий қонунимизга табиат ва жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи экологияга оид махсус боблар киритиш ва ушбу долзарб масалаларга доир ҳуқуқий нормалар ҳам белгилаш мақсадга мувофиқдир. Бундай боб ва норма, қоидаларнинг Конституцияда акс этиши экологик ҳуқуқий муносабатлар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб, айни пайтда «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш имконини яратади.
Наврўзбек ЮСУПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон
Экологик партияси фракцияси аъзоси
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил