Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Бузилаётган қўрғон, бўлинаётган болалар

Оилавий ажрашишлар йилдан-йилга ошмоқда, муаммо нимада?

Бузилаётган қўрғон,  бўлинаётган болалар

Оилавий ажрашишлар бугунги кунда жамиятимизнинг оғриқли нуқтасига айланиб улгурди. Юртимизда жар ёқасига келиб қолган оилаларни асраб қолишга, болаларни тирик етим, оналарни тул қилмасликка жиддий эътибор қаратилаётган бўлса-да, маҳалла фаоллари, диний уламолар, маънавият ва маърифат тарғиботига дахлдор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик саъй-ҳаракатларига қарамай, афсуски, ажралиб кетаётган оилалар сони камаймаяпти.

Шу ўринда бир савол туғилади: Хўш, нега ажримлар, оилада низоли ҳолатлар сони тобора ортиб бормоқда? Оқибатлари ўрганилганда, оилаларнинг ажралиб кетишига моддий етишмовчилик, учинчи шахс аралашуви, бефарзандлик, хиёнат, узоқ вақт бирга яшамаслик, ўзаро бир-бирини тушунмаслик сабаб бўлаётгани ойдинлашади. Тан олиш керак, оилаларнинг бузилиб кетишига қайнона-келин муносабатларининг ёмонлашуви, ачинарлиси, жаҳл устида айтилган биргина аччиқ гап ҳам сабаб бўлмоқда.

Қолаверса, ажрашиш ҳолатлари оилалардаги келишмовчиликлар, ўзаро муҳаб­батнинг йўқлиги, феъл-атворнинг тўғри келмаслиги, эр ёки хотиннинг касаллиги, ачинарлиси, айрим йигитларнинг ичкиликбозлик, гиёҳвандликка берилиб кетиши ёки бошқа аёллар билан ҳаёт кечириши натижасида ҳам келиб чиқмоқда.

Ўзбекистонда 1 июнь ҳолатига кўра 20 мингдан ортиқ ажрашиш қайд этилди. Бу бўйича Адлия вазирлиги маълумот эълон қилди. Қайд этилишича, ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 20 798 та ажрашиш қайд этилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4700 тага кўпайган. Бу эса жудаям фожиали ҳол десак хато бўлмайди. Тасаввур қилинг, бир оилада ўртача икки нафардан бола бўлганда ҳам, қанча гўдак ота ё она меҳридан мосуво бўлмоқда, жисман бўлмаса-да, маънан ва руҳан улар ҳам бўлинмоқда.

Аёллик мақоми нима?

Оилани сақлаб қолишда, уни бахт қўрғонига айлаштиришда она ҳам, ота ҳам бирдек масъул албатта. Аммо барибир менталитетимиз ажримлар сабабчиси, асосий айбдори деб аёлни билади. Бу фикр қанчалар тўғри? Нега бизнинг жамиятимизда аёллик мақоми – айбдорлик мақоми сифатида кўрилади? Нега оила ривожида, фарзандлар тарбиясида, оила таназзулида ҳам асосий айбдор ёки жавобгар аёл бўлиб қолмоқда?

Тўғри аёл кўпроқ вақтини уйда, фарзандлари билан ўтказади. Аммо унинг нозик елкасига ҳам рўзғор юки, ҳам давлат иши, ҳам фарзандлар тарбия­си, ҳам уй-рўзғор ишларини юклаб қўйганлар камми? Шунча юмушни уддалаётган аёлни рағбатлантиришни, ҳою-ҳаваслардан воз кечиб унинг ҳам истаклари билан қизиқишни қанчалик уддалаяпмиз? У охирги марта қачон одамга ўхшаб дам олганди, қачон охирги марта уни хурсанд қиладиган сўз эшитганди?

Ҳа, албатта бу жуда кулгили биз учун. Бизнинг жамият учун аёлнинг дам олиши абсурд бир ҳолат. Ахир аёлга фақат рўзғор, бола-чақа, супир-сидир, эр ва қариндош-уруғларнинг хизматини қилиш учун дунёга келган бир роботдек қараш жамиятимизда илдиз отган. Ҳаттоки ҳомиладор келинига бошқоронғу бўлган нарсасини олиб бериш у ёқда турсин, нафсига ўт тушсин дея ҳақорат қилиб, конфетни қулфлаб қўядиган қайноналар, қайноталар жамиятимизда бугун ҳам борлигини ҳар кун эшитяпмиз. Вужудида унинг зурриёдини, фарзандининг нуридийдасини олиб юрган келинидан бир жуфт конфет ёки бир дона олмани қизғонган одамлар билан бир жамиятда яшаётганимиз даҳшат эмасми?!

Келин кўп овқат еб қўйяпти...

«Синглим келин бўлган жой шунақа эди. Совутгични қулфлаб қўйишаркан. Дадам ўзим танийдиган жой деб ён қўшнимизга берганди синглимни. Синглим ўқиган, йигит 9-синфни битириб Россияга кетган. Ишлайди. Дадам яхши йигит деб берди, – дея ҳикоя қилади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Фаёза Раҳмонова. – Лекин қўшнинг бўлса ҳам уйидаги ҳолатни билмас экансан. Эри уч ой яшаб яна четга ишлагани кетди. Синглимни эса қайнотаси дадамникига жўнатди. Ўша ерда яшаб туринг, бу ерда яшасангиз харажат кўпаяди деб. Бошида хафа бўлдик, кейин майли ўзинг­нинг уйинг-ку деб овутдик. Туққанидан сўнг эри яна 2 ойга келиб кетди. Аммо қа­йнонаси яна икки киши кўп овқат еяпсизлар деб қайтариб юборди. Шу тариқа беш йил ўтди. Синглим ажрашаман, барибир эрим бўлмаса, отамникида турсам, нима қиламан яшаб деди. Уйдагилар қўймади АНДИША қилиб. Қайнотаси еб ичирмадию, лекин ўғлиниям қайтиб келгани қўймади пулни ким топади деб. Беш йилдан кейин куёвимиз Россиядан келди. Оққон бўлиб қолди. Синглим билан янги уйга кўчишди. Бечора куёвимиз тинмай ишлади, синглим буёқда ишлади. Уй қилишди. Ишлаб топиб дадасига жўнатган пулларига эса ҳозир кимё­терапия олиб тугатди. Ҳозир синглимга овсин туширишмоқчи. Аммо ҳамон совутгичида қулф тураркан...»

Касб тақозоси билан халқ орасида юрар эканмиз, эшитганларимиз ичида юқоридаги ҳолат энг оддийсидек туюлиб қолади. Яна ажримлар кўпайиб кетди, ёшлар енгилтак, ёшлар бузилиб кетди деган гапларни ҳам кўп эшитамиз. Аммо тарбия берувчи катталарнинг ўзи тарбияга муҳтожлигига ҳар қадамда гувоҳ бўлиб турибмиз.

Ҳар қадамда қайнона-келин, қайнсингил-келин можаролари ҳақида эшитамиз. Хуллас, оилаларнинг ажрашиб кетишига энг кўп сабаб сифатида учинчи шахснинг оила ишларига аралашуви кўрсатилмоқда. Энди ўйлаб кўрайлик, бизга фарзандларимизнинг бахтли бўлиши муҳимми ёки ўзимизнинг қайноналик амбицияларимиз?

Эркакларда ҳам айб катта

Бир оиланинг йиллар давомида папалаб, қоғозга ўралган қанддай асраб ўстирган қизини уйига олиб келар экан, эркак деган номни кўтариб юрган йигит зиммасига катта масъулият юкланади.

У энди оиланинг барча аъзолари олдида, уларнинг ғашини келтирмаган, ҳамиятига тегмаган ҳолда, ўз оила­сини, шахсий чегарасини, бир ёстиққа бош қўйган аёлини ҳимоя қила олиши керак бўлади. Ҳаттоки ҳомиладор аёлига егиси келган оддий бир таомни ҳам онаси рухсат бермаса олиб беролмайдиган, қайнотаси ўша таомни олиб келиб берса, оилавий қўшилиб ейдиган йигитлар эркак номига муносибмикан?

– Турмуш бир текис кечмайди. Ҳамма оилаларда ҳам қийинчилик, ўзига яраша ташвишли кунлар, баланд-паст гаплар бўлади. Ана шундай пайтда эркагу аёлнинг донолиги, олган тарбияси қўл келади. Бунда эркак айниқса тарозининг икки палласини тенг тута олиши керак бўлади, – дейди Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, ­Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бошқармаси бош­лиғи Зарифа Искандарова. — Биз негадир қизларимизни ёшлигиданоқ келинликка тайёрлаймиз. Гўёки унинг ҳаётда бошқа мақсади бўлиши керак эмасдек. «Сен яхши келин бўлишинг керак, ўқиб олим бўлармидинг. Яхши эрга тегсанг ўзи боқади. Юзимни ерга қаратма. Эрингникидан фақат ўлигинг чиқсин, ажрашишни хаёлингга келтирма. Уйга муаммо билан келма...»

Хуллас, қиз бечора дунёга нима учун келганига ҳайрон. Аксарият оилаларда қизларнинг оддий ҳунарли бўлиши, билим олишига имкон яратилмайди. Тезроқ жойи чиқсаю, қутулсам, одамлар гап-сўз қилмасдан туриб, деймиз. Бизга ўзимизнинг комфортимиз муҳим. Қизнинг бахти, бўлажак куёв ишлайдими, оила боқоладими, фарзанд тарбиясига қодирми ёки ўзи ҳали болами (қирқ ёшдаям онасининг сўзидан чиқмайдиган бола бўлиши мумкин) – суриштирмаймиз. Тенги чиқса текин бер, деб тенги эмасгаям қизимизни қўшқўллаб топширамиз. Кейин эса характери тўғри келмади, куёв ичувчи экан, қайнона золим экан, қайнота палон экан дея ажратиб олиб, болаларни етим қиламиз. Ўрта жойда боласига алимент ҳам тўлолмайдиган эркакнинг фарзандларига қийин бўлгани қолади.

Шу ўринда савол туғилади, нега биз ўғилларимизни ҳам қизларимизни ҳаётга тайёрлагандек тайёрламаймиз? Уларга келин ҳам бировнинг гулдек фарзанди эканлигини, уни ҳимоя қилиш, боқиш, едириш-ичириш, уй-жой билан таъминлаш эркакнинг вазифаси эканлигини ёшлигидан миясига қуймаймиз? Нега уни ҳақиқий эркак қилиб тарбия қилмаймиз?

Агар биз миллат эркакларини шундай тарбия қилолганимизда эди, ожизага қўл кўтарганлар, хотинини уриб ўлдирганлар, ҳомиладор келинига овқат бермай совутгични қулфлаб қўядиган қайноталар ва албатта бунинг ортидан келиб чиқаётган катта рақамлардаги ажримлар бўлмасди. Афсус, бор ташвишларимизни бир четга қўйиб, тарбияга асосий эътиборимизни қаратмас эканмиз, буёғига ажрашишлар ошиб-тошиб кетса ҳам ҳайратланмай қўямиз.

Муаммонинг ечими бор

Тўғри, ажримлар сонини буткул 0 га тушириб бўлмайди. Аммо уларни камайтиришга эришиш мумкин албатта. Юқорида айтганимиздек фарзандларимизни мол-дунё­га эмас, илмга муҳаббатли қилиш, сеп-сидирғалар қаторига бир даста китоб­ларни ҳам қўшиш, қизу ўғилга ўз вазифаларини тўғри тушунтира олиш, уйимизга келган келинга ўгай кўз билан қарамасдан, унга қулдек муомала қилмасдан, бу дунёда инсондан фақатгина эзгулик қолишини фарзандлар онгига чуқур сингдириш орқали бузилаётган оилалар сонини камайтириш мумкин.

Оддий бир гап-сўз, мол-дунё, латта-путтани деб ажрашиб кетаётган ва ажраштираётганлар эса кўзингизни каттароқ очинг. Яксон бўлаётган шу қўрғон сабаб етим бўлаётган қоракўзларнинг уволи сизнинг бўйнингизда бўлишини унутманг!

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔126

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔184

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔371

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 126    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 184    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 371    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 472    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 744    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар