Саломатлик      Бош саҳифа

Иссиқ кунларда қандай таомланиш лозим?

Юртимиз бўйлаб юқори ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Табиийки, бундай жазирама иқлимда организм лоҳас бўлиб, кўпчиликнинг иштаҳаси пасаяди. Бироқ иссиқ об-ҳаво бир неча кун ёки ҳафталар давом этишини инобатга олсак, таомланмаслик саломатликка зарар етказиши ҳеч гап эмас.

Иссиқ кунларда  қандай таомланиш лозим?

Хўш, шундай экан, саратон кунларида қандай овқатланиш керак? Кунлик таомномада қандай егуликлар бўлиши мақсадга мувофиқ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Жазирама ҳавода кўпинча инсон организмида сув-туз алмашинувининг бузилиши, терлашнинг кучайиши, бунинг натижасида муҳим витаминлар ва минералларнинг йўқотилиши кузатилади, — дейди шифокор. — Албатта бундай шароитда тўғри овқатланиш нафақат танани иссиқдан совутишга, балки уни сув ва фойдали микроэлементлар билан тўйинтиришга ҳам катта ёрдам беради. Яъни, сувсизланиш, офтоб уриши ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олади.

Шу боис ёз кунлари кўпроқ таомномага ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни киритиш лозим. Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтиради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доимий оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Бироқ, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин экани сабабли қайнатилган ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли таомларни ейиш тавсия қилинади. Хусусан, иссиқ кунларда мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўлувчи таомларни ейиш керак.

Шунингдек, ёз фаслида овқатланиш вақтини бироз ўзгартириш тавсия қилинади. Демак, эрталабки нонушта соат 7:00 да қилиниши, унда оқсил, ёғ ва углеводга бой ва юқори калорияли маҳсулотлар (творог, қаймоқ, сутли чой, мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар) бўлиши ва бу жами кунлик рационнинг 35 фоизини ташкил этиши лозим. Тушликда енгил ҳазм бўлувчи биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса, нур устига нур.

Дастурхонимизда, албатта, сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўкпиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим.

Ёзнинг иссиқ кунларида шўрбалиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди. Чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Қолаверса, ёғли гўшт, аччиқ егуликларни таомномадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ. Улар танада иссиқлик ишлаб чиқаришни янада кучайтиради. Бу эса организмнинг иссиқлик билан курашиш ва метаболик жараёнларни тартибга солиш ўрнига, ҳазм учун энергия сарфлашига олиб келади.

Кечки таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим.

Қовун ва тарвуз эса тушлик вақтида ейилса яхши бўлади. Чунки улар углеводларга бой ва организмга қувват беради. Айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси:  Веломарафон –  экологик қадрият  ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

🕔09:01, 08.09.2025 ✔20

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик хавфлар  аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

🕔08:49, 08.08.2025 ✔96

Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.

Батафсил
Ошхонадаги  кичик  буюмнинг катта хавфи

Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи

🕔07:23, 04.08.2025 ✔118

Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар