Экоолам      Бош саҳифа

Деградацияга учраган ерларни тиклаш учун 5,99 млн. АҚШ доллар

Она заминимиз, сахий тупроқ – инсониятга барча эҳтиёжлари учун беминнат неъматлар ато этиб турадиган бебаҳо ресурс. Бутун ер юзи аҳолиси озиқ-овқатга бўлган улкан эҳтиёжини қондириш мақсадида ердан фойдаланади.

Деградацияга учраган ерларни тиклаш учун  5,99 млн. АҚШ доллар

Турли экинлар экади, ерга ишлов беради. Бу жараёнда кимёвий ўғитлар, ҳар хил усулларни қўллайди ва яхши ҳосил олишга интилади. Бироқ бу ернинг таркибига, унумдорлигига жиддий зарар етказади. Охир-оқибат ҳар йили қанча-қанча ер майдонлари экин экишга яроқсиз ҳолатга келиб қолади. Бунга сувдан нотўғри фойдаланиш, исроф қилиш, суғориш тизимини тўғри ташкил этмаслик ҳам сабаб бўлади.

Хўш, ишдан чиққан ерларни нима қилиш керак? Яроқсиз деб ердан фойдаланишни чеклай олмаймиз-ку?! Ахир ернинг ҳам охири, ҳар бир юрт сарҳадларининг эса поёни бор. Шундай экан хатоларни тузатиш вақти келмадими?

Жорий йилнинг 4 июль куни Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг субминтақавий координатори ҳамда Ўзбекис­тондаги вакили Виорел Гуцу ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда биз сўз юритган масала муҳокама қилиниб, «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг, ердан фойдаланиш ва қайта тиклашнинг таъсири дастури»ни амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Бу ниҳоятда аҳамиятли қўшма лойиҳа бўлиб, кўзланган асосий мақсад – деградацияга учраган экотизимлар ва унинг хизматларини тиклашга кўмаклашиш, дон етиштиришга асосланган экин майдонларига илғор инновацион тажрибаларини олиб кириш ва биохилма-хилликни муҳофаза қилишдан иборатдир.

Мазкур қўшма лойиҳа республикамиздаги экотизимларни тиклаш учун қиймати 5,99 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи грантни ўз ичига олади. Бу Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилиши белгиланган.

Ҳамкор томонидан таклиф этилаётган молиявий воситалар 2030 йилга қадар деградацияга учраган ерлар ва йўқотилган ўрмонларнинг 0,5 миллион гектарини тиклаш, чўлланиш ва қурғоқчилик таъсирига учраган суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш, шунингдек Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ муаммоларни юмшатишга қаратилган.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида табиатни асраш, йўқолиб кетаётган турларнинг яшаш жойларини тиклаш, экотизим бизга инъом этаётган неъматларни асраб қолиш, биохилма-хилликни сақлаш, таназзулга учраган ерлар ва юқори табиий қийматга эга экотизимларни тиклаш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунинг учун эса давлат ва бошқа манфаатдор томонларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, керакли ресурсларни жалб қилиш, экотизимларни сақлаш ва тиклашда интеграцион ер бошқаруви моделларини ишлаб чиқиш ва бунда ҳосилнинг қуруқлик, иссиқлик, ер эрозияси, тузланишга чидамлилигини ошириш, глобал аҳамиятга эга экотизимларни иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш ва сақлаб қолиш каби чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Давлат экология қўмитаси

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар