Саломатлик      Бош саҳифа

Олча-ю гилоснинг ҳам кўпи зарарми?

Ҳамма неъматнинг меъёри яхши. Эрта пишган баҳорий неъмат ажойиб тиббий воситадир. Халқ табобатида гилос буйрак касалликларини даволашга, вазнни камайтиришга ёрдам беради, умумий ҳолатни яхшилайди.

Олча-ю  гилоснинг ҳам  кўпи  зарарми?

Гилос ва олчанинг таркибида табиий дармон дорилар: аскорбин кислотаси, B1, B2, А, PP, E витаминлари, пектинлар, каротин, фолий кислота ва бошқа микро ва макро элементлар, шакар мавжуд. Улар яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, терини тозаловчи, қонни кўпайтирувчи хусусиятга эга бўлиш билан бирга, гилос шарбати қондаги холестерин миқдорини камайтиради.

Баъзи касалликларда ушбу меваларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас. Масалан, ошқозон яраси, қандли диабет, панкреатит, ўпка яллиғланиши, тери касалликлари билан оғриган беморларга ушбу мевалардан имкон қадар камроқ ейиш тавсия қилинади.

Ошқозон ва ичак яллиғланиши бўлганда ушбу мевалардан олинган шарбат ва компот тайёрлаб, унга олма шарбатини қўшиб ичиш мақсадга мувофиқ. Чунки, кислоталар қайта ишлаш жараёнида нейтралланади ҳазм қилиш осонроқ бўлади.

Кўпгина меваларнинг данаги чақиб ейилмайди, масалан, шафтоли. Шунингдек, олча, гилос данагини ютиб юборишдан ҳам эҳтиёт бўлинг. Сабаби данаги таркибида амигдалин моддаси бор ва одам уни беихтиёр ютиб юборса, организмни заҳарлаши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар