Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Дарахт кесганга жаримани ошириш кўзланган қонун лойиҳаси қайтарилди, нега?

Бугун ён-атрофимизда ўсимлик дунёси объектларига бўлган тажовузкор ҳаракатлар, дарахтларни ноқонуний кесиш, шикастлантириш, йўқ қилиш каби ҳолатлар ҳамон камаяётгани йўқ.

Дарахт кесганга жаримани  ошириш кўзланган  қонун лойиҳаси қайтарилди, нега?

Шу боис бу каби ҳолатлар учун жавобгарликни кучайтириш, шунинг­дек, дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга, йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Яъни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ана шундай жавобгарликни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартишлар ва қўшимча киритилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда қизғин муҳокама этилди.

Қонун лойиҳаси билан дарахт ва буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдори оширилмоқда. Хусусан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (амалда 5-10 баравар), мансабдорлар учун 20 бараваригача (амалда 10-15 баравар) миқдорда жарима солиш белгиланмоқда. Агар бир йил давомида ушбу ҳолат такроран содир этилса, жарима миқдори янада ошади.

Мажлисда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари қимматбаҳо дарахтларни кесишнинг олдини олиш борасида кўрилаёган чора-тадбирлар ҳақида тўхталар экан, биргина

Тошкент шаҳрида 400 та қурилиш бўлаётган жараёнларнинг 280 таси тўхтатиб турилганини таъкидлади. Яъни дарахтларга зарар етиши мумкин бўлган ҳолатларнинг барчаси жойига бориб ўрганилаётгани, айрим лойиҳалар тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.

Амалда айрим қурилиш ташкилотлари ўз манфаатлари йўлида дарахтларни қуритишнинг турли чораларини қўллаётгани айтилди.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз муносабатини, фикр-мулоҳазаларини, айрим жиҳатлар бўйича эътирозларини билдирди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари халқ вакилларининг савол ва эътироз­ларига жавоб қайтарар экан, депутатларни қонун лойиҳасининг моҳиятини тўлиқ тушунмаётганликда айблади.

Депутатлар эса бунга жавобан айрим чалкашликлар борлигини, лойиҳани тушунарли тарзда тайёрлаш кераклигини, айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифларни билдирдилар. Депутатлар овози билан қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.

 

Муҳтарама КОМИЛОВА, ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔116

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔225

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔321

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 116    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 225    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 321    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 440    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 631    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар