Кўкдала – Қашқадарё вилоятининг сув тақчиллиги муаммоси юқори бўлган туманларидан бири. Шу боис ҳудудда дарахт экиш ва боғлар яратиш ҳарорат мўтадиллигини таъминлашга катта ёрдам беради.
Ўз навбатида, сув захирасини ҳам сақлаб қолишда ана шундай қўшимча табиий кўмак жудаям зарур.
«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижросини таъминлашда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан маҳаллалар ва аҳоли яшаш пунктларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, автомобиль йўллари атрофида иҳота ўрмонзорлари – «Яшил белбоғ»лар барпо этишга кўмаклашиш мақсадида эълон қилинган грант танлови эса Кўкдала каби қурғоқчил ҳудудларда «Яшил макон»ларни кенгайтириш имкониятини беради.
Ушбу танловда «Экосфера» нодавлат нотижорат экология маркази иштирок этиб, 50 миллион сўмлик грантни қўлга киритди. Ушбу грант лойиҳаси доирасида энг долзарб муаммо узоқ йиллардан буён суғориш тармоқлари йўқлиги сабабли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмаган туман марказига туташ «Олтин дала» ва «Хўжаобод» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда «Еттитом» шаҳарчаси ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб бориладиган бўлди. Грант доирасида экилган дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида сув тармоқлари тортилади, артезиан қудуқлар қазиш ишлари олиб борилади.
Кўкдала туманининг «Кўкдала» маҳалласида «Экосфера» нодавлат нотижорат экологик маркази томонидан грант лойиҳаси доирасида «Воҳамизни яшил маконга айлантирайлик!» мавзусида ўтган учрашувда ҳам шу хусусида сўз кетди.
Маҳалла фаоллари, ўрмон хўжалиги ходимлари, туман ободонлаштириш бошқармаси вакиллари иштирок этишган учрашув давомида лойиҳадан кўзланган мақсад ҳақида маълумот берилди. Таъкидланганидек, лойиҳа доирасида ўтказиладиган давра суҳбатлари ва ўқув-семинарларда аҳолининг экологик саводхонлиги оширилиб, атроф муҳит муҳофазасига эътиборли бўлиш ҳамда табиат неъматларини асраб-авайлаш ўргатилади.
– Лойиҳа олдига қўйилган вазифанинг ўта долзарблигини ҳисобга олиб, лойиҳанинг амалга ошишини қўллаб-қувватлаймиз, ҳамкорлик қиламиз ва амалий ёрдам берамиз,
– дейди «Кўкдала» маҳалласи оқсоқоли Жуман Аҳмедов. – Айниқса, ҳудудимизни яшил маконга айлантириш ташаббусига ҳар бир кўкдалалик астойдил ёрдамлашади. Чунки дарахтлар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва бизнинг нафас олишимизга ёрдам беради. Улар иссиқда салқинлик беради, атроф муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади. Бугунги кунда дарахтларнинг камайиши, ўрмонзорларнинг қисқариши натижасида иқлим ўзгариб, ер юзидаги ҳарорат йилдан-йилга кўтарилиб бораётган бир пайтда иқлими иссиқ, сувсиз ҳудуд Кўкдала туманида дарахт экишни мақсад қилган ушбу лойиҳа доирасида экиладиган дарахтлар ҳудуд атмосферасига ижобий таъсир қилиши шубҳасиз.
Ушбу грант лойиҳаси доирасида «Экосфера» нодавлат нотижорат экологик маркази томонидан Кўкдала ҳудудида сувсизликка чидамли чинор, япон сафораси, павлония ва акация каби 1000 тўп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, парваришланади.
Носир ҲАЛИМОВ,
«Экосфера» нодавлат-
нотижорат
экология маркази раҳбари
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда
🕔17:05, 04.06.2026
✔21
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгаришлар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.
Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда
🕔17:00, 04.06.2026
✔26
Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.
Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари
🕔16:50, 04.06.2026
✔20
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.
Батафсил