Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Муқаддас бурчини унутмаган раис

Маҳалла ҳар бир юртдошимизнинг муаммолари ҳал этиладиган, қувонч ва ташвишлари баҳам кўриладиган масканга айланиб улгурди. Оиладаги тинчлик ҳам, ободончилик ҳам, фарзанд тарбияси ҳам бевосита маҳаллада юз кўрсатмоқда.

Муқаддас бурчини  унутмаган раис

Мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш тизимига ўтилгани боис ҳар бир соҳадаги, ҳар бир йўналишдаги ишлар самарали кечаётгани билан ажралиб турибди. Давлатимиз раҳбари маҳалла тизимига алоҳида урғу берар экан, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро том маънода мамлакат бойлиги эканини таъкидлайди. Маҳалла тизими эса ана шу бойликни асраб-авайлаш учун асосий масъул ҳисобланади.

Учқўрғон туманидаги «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд 64 та фуқаролар йиғини орасида ўз ўрнига эга маскан. У ерда 2280 нафар турли миллат вакиллари бир оила фарзандларидек истиқомат қилишади.

Маҳалла раиси Муқаддасхон Рўзиматова қарийб ўттиз йилдирки, шу соҳада ишлаб келаётган изланувчан, ташаббускор раҳбар. Камтарона меҳнатлари эвазига Президентимиз томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Кўплаб танловларнинг вилоят ва республика босқичлари ғолиби бўлган.

– Маҳалла оилаларнинг тинч-тотувлиги, обод ва фаровонлигидан бунёд бўлади, – дейди Муқаддасхон биз билан суҳбатда. – Кейинги пайтларда айрим оилаларда кузатилаётган муаммоли вазиятлар ҳаммамизни ҳақли равишда ташвишга солди. Аммо биз маҳалламиздаги кўпни кўрган, тажрибали, кайвони инсонлар билан бамаслаҳат бу муаммога бир қадар ечим топишга эришдик. Ўзгалар дард-ташвишини худди ўзиникидай ҳис қиладиган, жон куйдирадиган, фидойи нуронийларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли маҳалламизда ажралишлар сони кескин камайгани қувонарли ҳолдир. Ахир, биргина бўлса ҳам оилани сақлаб қолиш унда ўсаётган ҳар бир фарзандининг ҳаёти ва келажагини асраш, ҳимоялаш деганидир.

Инсон оилада бўладими ё маҳалладами – қатъи назар, ҳамиша бошқалар билан ҳамжиҳатликда, яхшиликларга интилиб яшаши керак. Биз маҳалладаги иш фаолиятимизда шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратамиз. Маҳалла фуқаролар йиғинида кексалар маслаҳат гуруҳи, хотин-қизлар билан ишлаш, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси каби тузилмаларнинг биргаликдаги ҳамкор ва изчил фаолияти бир қанча ижобий ютуқларга эришишимизга сабаб бўляпти. Айниқса, маҳалламизнинг тажрибали инсонлари, нафақадаги зиёлилар бизга яқиндан кўмакдош бўлиб келяпти. Зокиржон Жўраев, Ғафуржон Мирзаев, Сожирахон Ботирқулова, Додарбек Ҳалимов каби нуронийлар маҳалламиз фахри саналади. Уларнинг ёрдамлари билан «Хавфсиз ва обод маҳалла» тамойили асосида ҳар бир хонадонга кириб, ҳар бир фуқародан хабар олишга имкон яратиляпти.

Уюшмаган ёшлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож ёшларни «1+10» тамойили асосида энг фаол нуронийларга ўн нафардан бириктириб қўйилгани ҳам самара бераётир. Энг асосийси, ўтган ярим йилда маҳаллада бирорта ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилмади. Бу борада профилактика инспектори Иброҳимжон Азимовнинг меҳнати катта албатта.

Тадбиркорликни ният қилган маҳалладошларимиз талайгина. Биргина, Манзурахон Исоқова ва Муяссар Хусановаларни олинг. Кредит ҳисобига чеварлик йўналишида ўз фаолиятларини бошлашди. «Аёл борки, олам мунаввар» шиори остида ўтказилган аёллар фестивалида маҳалладош чевар аёлларимиз ҳам қатнашиб, тайёрлаган маҳсулотлари кўпчилик томонидан эътироф этилди.

Одамларимиз ўз меҳнатидан барака топиб, оиласи билан тинч-тотув яшаётганини кўрганда юзларида шукроналикни сезасиз. Улар ўзларидан мамнун, атрофдагилардан рози, давлатдан миннатдор эканини илғаш қийин эмас.

Менимча, бугун давлатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар айнан шу нарсага қаратилган бўлса керак. Бош мақсадимиз одамларни рози қилиш бўлса, шу ишга ҳаммамиз биргаликда виждонан ҳаракат қилсак, назаримда, ҳар қандай муаммога ечим топилади.

Маҳалла раиси айтган бу мулоҳазалар шунчаки омади гаплар эмас. Ҳаммаси асосли, қилинаётган ишларнинг сўздаги ифодаси. «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлсангиз, одамлар билан суҳбатлашсангиз, дарҳақиқат, бу ерда амалга оширилаётган ишлардан кўнглингиз тўлади. Шу йил маҳалладаги Парвоз ва марказий Чинор кўчалари ободонлаштирилиб, саломатлик йўлакчалари ташкил этилди. Шу боис эрта тонг ва кеч оқшом пайтларида катта-кичик ёшдаги аҳоли беш минг қадам юришни ўзларига мақсад қилиб олишган.

– Турли хасталиклар безовта қиларди, – дейди маҳаллада истиқомат қилувчи Маҳсудахон Акбарова. – Ҳар тонг беш минг қадам юришга одатландим. Ҳозир соғлиғим анча тикланди. Оёқ ва қўлларимдаги оғриқлар йўқолди. Ҳозир, мана, кайфиятим ҳам кўтаринки. Ўзимни худди яшариб қолгандай ҳис қиляпман.

Таниқли шоира Зулфия Мўминова ёзганидек:

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,

Деманг юрибдику кулиб, жилмайиб.

Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,

Дунёни олиши мумкин жилмайиб...

Бу мисралар худди ушбу маҳалла сардорига нисбатан айтилгандек туюлади менга. Ҳа, Муқаддасхондек юрагида Ватан ишқи жўш урадиган маҳалла фидойилари кўпаяверсин.

 

Муҳаммаджон ОХУНЖОНОВ,

Учқўрғон тумани




Ўхшаш мақолалар

Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔42

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔84

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔99

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 42    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 84    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 99    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 211    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 276    🕔 15:46, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар