Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил«Шаҳарнинг ҳам файзи қолмади, кесилган дарахатлар, чиқиндилар билан безалган кўчалар, ариқлар, зовурлар, боғлар...»
Келажакда авлодларимиз ана шундай ҳикояларни фарзандларига айтиб бермасликлари учун ҳам бизларга айнан экологик маданияти юқори, табиатни жон-дилидан севувчи, ўзини унинг бир бўлаги эканини чин юракдан ҳис қилувчи ёш авлод керак. Фарзандларимизни айнан шундай тарбиялашимиз шарт.
Куни кеча Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилотининг олти ойлик фаолиятига бағишланган тадбир айнан шу мавзуга бағишланди.
Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент вилояти партия ташкилоти ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутутлари ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари раислари иштирок этди.
Ўтган олти ой давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказиш, ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшлар ва аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган 205 та тадбир ташкил қилинди.
Вилоят миқёсида аҳоли томонидан ноқонуний чиқиндихоналар, оқова сув тизимларининг бузилиши натижасида юзага келган ҳолатлар, дарахтларнинг кесилиши ва бошқа бир қатор масалалар бўйича 50 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 80 фоизи партия вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганилган ва ижобий ҳал этилишида кўмак бериб келинмоқда.
Айниқса, давлатимиз Конституциясига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ислоҳотлар тарғиботи, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар Тошкент вилоятида кенг кўламда ўтказилди. Жумладан, бошланғич партия ташкилотларида 15 та учрашувлар, аҳоли ўртасида 266 та давра суҳбатлари, меҳнат жамоаларида 72 та, маҳаллаларда 92 маротаба халқ билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Учрашувларда жами олти мингдан зиёд маҳалла фуқаролари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этишди.
– Ўзбекистон Экологик партиясининг фаолиятини ривожлантириш, аъзолари сафини кенгайтириш, ҳудудлардаги экологик муаммоларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини кўпайтириш бугунги кун учун жуда муҳим, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев. – Зеро, экологик масалалар биргина бизнинг эмас, умумбашарнинг глобал муаммолари қаторидан жой олганига анча бўлди. Экологик вазиятни ўнглаш учун эса ҳар бир дақиқа, ҳар бир лаҳза ғанимат.
Саида ИБОДИНОВА
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил