Экоолам      Бош саҳифа

Табиатни асрашдаги муштарак мақсадлар

Давлат экология қўмитаси ва Буюк Британиядаги халқаро экологик ташкилотлар ўртасида истиқболли ҳамкорлик бошланади

Табиатни  асрашдаги  муштарак мақсадлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов бошчилигидаги делегация Буюк Британияда бўлиб, бир қатор халқаро экологик ташкилотлар билан учрашувлар ўтказди. Делегациянинг хизмат сафари доирасида 2022 йил 2 сент­ябрь куни Кембридж табиатни муҳофаза қилиш ташаббуси – Cambridge conservation initiative (CCI) биносида «Fauna and Flora International» (FFI) раҳбарияти билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

FFI хайрия ва нодавлат ташкилоти 1903 йилдан бери сайёрамиздаги ёввойи табиатни ва уларнинг яшаш жойларини ҳимоя қилиб келмоқда. Ташкилот дунёнинг 40 мамлакатида 130 та экологик дастурларни мувофиқлаштириб, маҳаллий шериклик асосида жойларда биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича компетенциялар, самарали ёндашувларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Учрашувда томонлар Давлат экология қўмитаси ва FFIнинг техник ва дастурий таъминот соҳасидаги билим ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган «Ёввойи табиат объектларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.

Ҳаракатларнинг аниқ мувофиқлаштирилишига эришиш, фаолияти табиий ресурслардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишга қаратилган миллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг узоқ муддатли самарали фаолияти учун салоҳиятни ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Лойиҳанинг муҳим таркибий қисми аҳолининг хабардорлигини ошириш, экологик жиноятларнинг кўлами ва характерини таҳлил қилиш, уларга қарши курашиш бўйича зарур чораларни кўриб чиқишдан иборат.

Томонлар шу йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида GIS технологиясига асосланган SMART патрул тизимини жорий этиш бўйича минтақавий семинарни ташкил этиш режасини ҳам муҳокама қилдилар.

SMART патрул тизими муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, патрул хизмати давомида олинган маълумотларни баҳолаш ва таҳлил қилиш ҳамда табиий тизимларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш учун атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг умумий самарадорлигини ошириш имконини беради.

FFI биохилма-хилликни сақлаш бўйича катта директори П.Хотем Давлат экология қўмитаси билан бугунги кундаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади ва Ўзбекистон томонини AҚШнинг Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизматининг (USFWS) молиявий кўмагида Ўзбекистон ва Қозоғистонда сайғоқларни асраш бўйича қўшма лойиҳа бошлангани ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида ҳамкорликни янада мус­таҳкамлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва FFI ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Кембридж табиатни муҳофаза қилиш ташаббуси (CCI), Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN), ЮНЕПнинг Бутунжаҳон атроф-муҳит мониторинги маркази (UNEP-WCMC) ва бошқа нуфузли халқаро экологик ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги қўшма дастур ва ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Давлат экология қўмитаси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔7

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔8

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔4

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар