Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилСаховатли заминимизда пишиб етилган ушбу мева ўзининг тотли таъми, шифобахшлиги билан ажралиб туради.
Боиси нок таркибидаги қанд, пектин, А, В1, В2, Е, С, РР, Р дармондорилари, каротин, фолий кислотаси, минерал тузлар йиғиндиси инсон танасига тетиклаштирувчи ва соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, нокда микробларга қарши курашишда ноёб ҳисобланган гликозидлар мавжуд бўлиб, у организмдаги турли инфекцияли касалликлар (буйрак ва пешоб пуфагининг яллиғланиши) олдини олишда самарали ёрдам беради. Нок капиллярларни кучайтириб, юрак-қон томир тизимига ёшартирувчи таъсир ўтказади.
Манбаларда айтилишича, қандли диабетга чалинган ва оғир вазнли беморлар кундалик таомномасига бемалол 3-4 дона яхши пишган нокни киритиши мумкин. Жигар, ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган беморлар эса хом нокдан истеъмол қилиши фойдали.
Янги тайёрланган нок шарбати организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун антибиотиклар билан даволашдан кейин тозаловчи ва тикловчи восита сифатида (кунига 1-2 пиёладан ичилади) қўлланилади.
Агар 4 дона нок майда тўғралиб, устига 3 пиёла қайноқ сув қуйилиб, 10 дақиқа паст оловда қайнатилиб, 3-4 соат давомида тиндирилиб, кунига уч маҳал ярим-бир пиёладан ичилса, шамоллаш, юқори ҳарорат ва йўталда жуда фойдали бўлади.
Бундан ташқари буйраклар касаллиги, жумладан, пиелонефритга дучор бўлган беморлар бир пиёла қуритилган, майдаланган нокка 4 ошқошиқ сули ёрмасини қўшиб, устига 1 литр совуқ сув қуйиб, ўрта оловда 15-20 дақиқа қайнатиб, сўнг 3 соат тиндириб ичса, малҳам сифатида таъсир этади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил