«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилЯқинда ижтимоий тармоқларда Наманганнинг Косонсойида бир синфдаги ўқувчилар бир гуруҳ бўлиб ўқитувчисини калтаклагани туширилган видеотасвирлар тарқалди. Бу кўпчиликнинг нафратига сабаб бўлди. Шу видеони кўрар эканман, қуйидаги воқеа хотиримда жонланди.
2012 йил солиқ коллежида директор эдим. Катта курс курсантларни якшанба куни кунлик пахта теримига ҳашарга олиб бордик, Янгийўл туманига. Дала айланиб юрсам, болаларнинг тўдалашиб югурганига кўзим тушди. Чопиб бордим. Борсам иккита 3-курс курсант 70 ёшга кирган генерал унвонидаги домлани уришибди, роса тепишган. Домланинг лаби ёрилган. Болалар югуриб бориб ажратибди.
Дарҳол ўша ердаги навбатчи милицияга ҳисобот қилдириб, судга оширдим.
Эртасига болаларнинг оталари келишди. Худонинг зорини қилишди, судланмасин, шунча ўқигани бир пул бўлади деб. Болалар ҳам йиғлаб кечирим сўрашди. Сабаби, участка милиция нозири «агар директор аризасини қайтиб олса судга ошмайди, келишинглар» дебди.
Мен «Агар иккита бола ўзаро муштлашса майли эди, яраштирардик, булар устозига қўл кўтарди. Домлаларнинг орасида ҳам сўкадигани, урадигани бор, ўшалар бўлгандаям майли эди. Сўрангчи, шу домла бирорта болани сўкиш тугул сан деб гапирган эканми?» дедим.
Домла ҳақиқатдан ҳокисор, камтар ва хушхулқ инсон эди. Шундаям генерал устоз менинг олдимга кириб: «кечира қолайлик» деди. Кўзининг кўкаргани кетмаган, лабининг шишгани ҳам.
«Йўқ!» деб туриб олдим.
Суддан кейин жарима бўлиб ўтди. Генерал домла кейин нафақага кетиб қолдилар.
Орадан олти йил ўтиб, кабинетда ўтирсам, ёрдамчим собиқ битирувчилардан бири кирмоқчи эканини айтди. Мен билан Олий Мажлис депутати ва яна бир сенатор ўтирувдик. Тадбир бор эди, конституция кунига. Тадбирдан кейин кирсин деб, чиқиб кетдим.
Тадбир тугагач сўнг «ким келди» деб сўрадим. Шунда ўринбосарим Мавлон ака:
«У кетди. Ўқишни тамомлаб, Россияга бориб ишлабди. Ёғоч тилиш цехида. Шунда тўртта бармоғини станок ямлаб кетибди. Бир қўлда тўртта бармоғи йўқ, ногирон бўлиб қолибди, кеча 3-группа ногиронликни 2-группага ўтказишга ҳужжат топширибди.
Ўшанда далада «Домлани урган қўлларинг синиб, ногирон бўлиб қолгин!» деб қарғаган экансиз. Пушаймон қилган, домладан кечирим сўрашдан аввал сизданам сўрай деб келибди. Кетиб қолди, бошқа куни келаркан», – деди.
Баданимдан муздай тер чиқди. Ҳа, ҳеч қачон устозни оғринтириб бўлмайди...
Баҳриддин АСРОР
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил