Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
Батафсил«Оила даврасида» газетасининг шу йил 31-сонида эълон қилинган «Сичқон сиғмас инига... ёхуд юз йиллик дардга нега ечим йўқ?» сарлавҳали мақолани ўқиб, мен ҳам айрим мулоҳазаларимни билдиришни маъқул топдим.
Мақолада тилга олинганидек, кейинги пайтларда тўй ва маросимларимизни ихчамлаштириб ўтказиш ҳақида телевидение, радио ва матбуотда кўп фикр билдириляпти. Йиғилиш, мажлис ва муҳокамаларда ҳаммамиз бундай дабдабали тўйларни ўтказаётган «айбдор»ни жонимизни жабборга бериб қидиряпмиз. Лекин кунда-кунора ана шундай «айбдор»лар бизни тўйига даъват қилиб, қўлимизга таклифнома тутқазиб кетяпти-ку. Биз лом-мим демасдан, ана шундай дабдабабозликнинг иштирокчиси бўляпмиз...
Бундай тўйларни қилаётганлар ўзга сайёраликлар эмас, ўзимизнинг ён қўшнимиз, маҳалладошимиз, қариндош ё оғайнимиз. Ўрни келганда уларга бир оғиз сўз айтиб, қилаётган иши нотўғри эканини тушунтирмаймизу умумий давраларда ҳеч кимга йўл бермай сўзамоллик қилаверамиз. Ўзимиз киммиз? Бу борада қандай йўл тутяпмиз? Бошқаларга ўрнак бўла оляпмизми? Бу ҳақда негадир ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти...
Менимча, беҳуда сўзбозликни йиғиштириб қўйиб, аниқ самара берадиган амалий ишга ўтиш фурсати аллақачон етиб келган. Агар қилаётган ҳар бир ишимизнинг мазмун-моҳиятини аввало ўзимиз тўғри тушуниб олмасак, ўзимиз амал қилиб, бошқаларга ҳам ўрнак кўрсатмасак, бирор натижага эришиш амри маҳол.
Дабдабали тўйлар катта-катта тўйхоналарда, маҳаллаларда очиқ-ошкор ўтказиляпти. У ерда бўлаётган номаъқул ишлар, исрофгарчиликлар ҳеч кимга сир эмас. Мисол учун, шундай дабдабабозлик билан тўй ўтказиб, ҳатто уни элу юртга кўз-кўз қилиш учун тўй видеосини оммага тарқатаётган баъзи бир «санъаткор»ларни ким билмайди дейсиз? Лекин биз ҳалигача гўёки «номаълум айбдор»лар ҳақида гапиришдан ортмаяпмиз.
Ҳар бир тўйда қатнашиб, унга бош-қош бўлиб турганлар, тўйни очиб бериб, ҳаммани унга таклиф қилаётганларнинг ўзлари, аввало, исроф ва дабдабага йўл қўймаслик ҳақида бош қотириб кўришлари керак эмасми?
Қачонки амалий ишга киришиб, кенг жамоатчилик ўрнатган тартиб-қоидаларни менсимаётган кимсаларнинг ҳар бирига жиддий чора кўрилмас экан, бу эски дардга даво топилиши мушкул.
Хайрулла ТЎЙЧИЕВ,
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ўқитувчиси
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил