Қадриятларни емирувчи иллатлар
Сиҳат тиласанг кўп ема,
Иззат тиласанг кўп дема.
Халқ мақоли
БатафсилҲаётда шундай инсонлар бўладики, қисқа умр кечирган бўлса-да, одамлар қалбида ўзидан абадий эзгу ном қолдиради.
Ҳар бир инсоннинг биринчи устози, менимча, албатта, ота-онаси бўлса керак. Чунки бола дастлабки тарбияни оилада олади, тарбиянинг тамал тоши оилада қўйилади.
Мен илк бор қўлимга қалам тутқазиб, алифбони ўргатган биринчи ўқитувчим Раъно Аҳмедовани ўзгача ҳурмат ва завқ-шавққа тўлиб хотирлайман. Ўта меҳрибон, ўз касбининг фидоийси эди. Ҳар бир ўқувчига алоҳида эътибор қаратиб, билмаганимизни қайта-қайта тушунтирарди. Ютуқларимиздан биздан-да ортиқроқ суюнарди. Умрининг охиригача ҳар бир ўқувчининг ютуқ ва муваффақиятларидан хабардор бўлиб турди. Бахтимиздан суюниб, оғир кунларимизда куюниб яшади.
Кейинчалик таълим берган устозларимни чуқур эҳтиром ва самимият билан эслайман. Улар менга нафақат билим беришди, балки менинг инсон бўлиб камол топишимда ҳам хизматлари катта.
Тошкент гидромелиорация техникумида Али Маҳсумовни фахр ва ғурур билан тилга олгим келади. Гуруҳимиздаги барча талабаларга адабиётга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиб, «Адабиётни севган кишидан ёмонлик чиқмайди», деб кўп эслатарди. Шеър ва бадиий асарлардан парчалар ёдлатарди.
Тошкент ирригация ва механизация институтида ўқиган ва ишлаган кезларим ҳам қалбимда бир умрга муҳрланиб қолган. Академик ва профессорлардан таълим-тарбия, йўл-йўриқ олиб, улар билан бирга ишлаш бахтига муяссар бўлдим. Бу инсонларнинг ҳар бири бир олам эди. Ёшлардан маслаҳатларини аяшмасди. Улардан нафақат илмий, балки ҳаётий сабоқ олиб, муомала маданиятини, меҳнатсеварликни, инсонийликни, жамоа билан ишлашни ўргандим. Ҳар бирининг шахс бўлиб шаклланишимда бевосита ва билвосита ўз ўрни бор.
...Йигирма уч баҳорни қаршилашига ўн кун қолганда, машъум фожиа оқибатида оиламизни бир умрга тарк этган жигарбандим — якка-ю ёлғиз ўғлимдан жудо бўлганимда айнан устозларимнинг далдаси менга суянч бўлди. Шунда англадимки, устозларнинг йўл-йўриқлари фақат дарсни яхши ўзлаштиришгагина эмас, ҳаётдаги кутилмаган вазиятлардан эсон-омон ўтиб олишимизга ҳам катта ёрдам берар экан...
Менга таълим-тарбия берган, йўл-йўриқ кўрсатган устозлардан яхши ном, яхши хотира қолди. Халқ дарди, халқ манфаати билан яшаган инсонлар доим қадр топишига ҳаётим давомида кўп бор амин бўлганман.
Абдуваққос НАЗАРОВ,
Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар
коллежи директори
Сиҳат тиласанг кўп ема,
Иззат тиласанг кўп дема.
Халқ мақоли
БатафсилЎзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
Батафсил