Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОИЛА МУСТАҲКАМ ҲИМОЯДА

Оилаларимизнинг мустаҳкам ва барқарор бўлиши, ундаги ўзаро муносабатларнинг намунали йўлга қўйилиши, ҳар томонлама соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, оила даврасида камолга етаётган фарзандларни миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аввало, мустаҳкам ҳуқуқий асосларга таянади.

ОИЛА МУСТАҲКАМ ҲИМОЯДА

Бугун мамлакатимизда оила, оналик ва болалик муҳофазасига бағишланган қатор ҳуқуқий асослар вужудга келди ва такомиллашди. Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонун, «Соғлом авлод учун» орденининг таъсис этилиши, «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциянинг ратификация қилиниши, Конституциямизнинг 14-боби «Оила» деб номланиши фикримиз далилидир. Бугунги кунда саксондан ортиқ фармон ва қарорлар, давлат дастурлари мазмун-моҳиятида аёлни ­эъзозлаш, унинг саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини оширишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Энг муҳими, бу йўналишдаги ишлар «Соғлом она — соғлом бола» концепцияси доирасида амалга ошириляпти. Бу концепция ижтимоий, иқтисодий, тиббий, юридик ва бошқа кўплаб соҳадаги ишларни ўз қамровига олган. Зеро, ўтиб бораётган йилимизни «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиш ҳамда Давлат дастури қабул қилиш воситасида соғлом ва мустаҳкам оилани вужудга келтириш, бунинг учун  никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларига чек қўйиш, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, муайян касб-ҳунар эгаси сифатида жамиятимизнинг фаол аъзосига айлантириш каби вазифалар олдимизга қўйилган эди.   Шунингдек, оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Онанинг, оила ва жамиятнинг бахти-саодати учун, аввало, хонадонимизда вояга етаётган фарзандларимиз соғ-саломат бўлиши зарурлиги кўзда тутилган.

«Соғлом она ва бола» Давлат дастурига оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир ҳуқуқий тизимни янада такомиллаштириш масаласи киритилиб, янги таҳрирдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, Жиноят кодексининг аёллар (оналар) билан боғлиқ айрим нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар ишлаб чиқилди. «Мурувват уйлари», бошқа давлат ва нодавлат муассасаларда тарбияланаётган ногирон болаларга кундузи қараш марказларини ташкил этишга оид ҳуқуқий базани яратишга киришилди.

Давлат дастурида соғлом ва мустаҳкам оила қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, соғлом оила мазмунида тиббий ва маънавий жиҳатдан соғломлик ва шулар асосида мустаҳкам оиланинг вужудга келиши ётади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов маърузаларида «Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади», деб бежиз айтмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 декабрь куни Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини тантанали топшириш маросимида «...халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тобора ўзгариб, бозор ва дўконларимизда серобчилик ва арзончилик ҳукм сураётгани, ойлик маошларининг изчил ошиб бораётгани, юртдошларимизнинг бугунги ҳаётидан кўнгли тўқ бўлиб, эртанги кунга ишончи тобора ортиб бораётгани ҳақида албатта кўп гапириш мумкин»лигини таъкидлади.

Ушбу пурмаъно фикрлардан келиб чиқиб, оилада тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурса, эр-хотин ишидан, олаётган иш ҳақи ва бошқа даромадларидан рози бўлса, қилаётган меҳнати рағбат топса, эртанги кунга ишонч билан фарзандларини тарбияласа ва уларнинг камолини кўрса, шундай оилалар албатта соғлом, бахтли, мустаҳкам бўлади ҳамда бундай оилалардан давлат, жамият кўпроқ наф кўради ва уларга ҳамиша суянади.

Маҳбуба ҲАМИДОВА,

«Оила» илмий-амалий маркази бўлим мудири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар