«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБолалигимдан бироз дангасароқ бўлганим учун ўқишга кўп ҳам қизиқмас эдим. Ҳатто мактабга ҳам онда-сонда борар, дарсларда номигагина қатнашардим.
Мактабдан келишим билан дўстларим билан кўча кезиш одат тусига кирганди. Онам ҳам қўлимга китоб тутқизолмасдан роса хуноби чиқарди. Онамнинг «китоб ўқимасанг, дарс қилмасанг, эртага қандай яшайсан» деган сўзларига парво ҳам қилмасдим.
Мактабимизда тарих фанидан дарс берадиган Авлоқулова деган қаттиққўл устозимиз бўларди. Бир куни тўсатдан дарс вақтида тарих фанидан олимпиадага боришимни ва тайёргарлик кўришимни айтди ва менга ишонишини, юзини ерга қаратмаслигимни таъкидлади. Тарих фанидан «бало»ниям билмаслигимни сезса ҳам нега бундай қилганига тушунмадим. Ахир мендан билимлилар синфимизда кўп эди. То олимпиада бошланишига икки кун қолгунча қўлимга китоб ушлаш тугул дарсликларга қайрилиб ҳам қарамадим. Бошқа фанлардан олимпиадага қатнашадиган синфдошларим бўлса тинмай тайёрланар, бир-бирлари билан савол жавоб қилишарди. Устозим ҳар гал тайёргарлик кўраётганимни сўраганида ёлғондан тайёргарлик кўряпман, дердим. Аммо кўчадан бери келмасдим. Олимпиадага кетадиган кун келганда эса негадир қўлларим титрар, ҳеч қандай натижага эришолмасам нима бўлади, устозимнинг ва ота-онамнинг юзига қандай қарайман, деган саволлар қийнай бошлади. Шу ўйлар билан олимпиадага қатнашиб қайтдим. Натижаларимиз чиққунча «Нега ўқимадим? Нега вақтида тайёргарлик кўрмадим?» дея ўзимни ўзим койирдим.
Орадан кўп вақт ўтмасдан натижаларимиз эълон қилинди. Олимпиадада юқори ўринни эгаллаганлар учун мактабимизда катта тадбир уюштирилди. Мактабимиз директори юқори ўринни олганларни тақдирлаб, устозига ва ота-онасига миннатдорлик билдирарди. Мен эса энг паст балли тўплаганим учун тақдирланганлар сафида йўқ эдим. Устозимнинг ишончини оқлолмаганимдан бағрим тўлиб, кўзимга ёш келди. У кишининг юзига қарашга ҳам ботинолмадим. Эртасига кечирим сўраш учун ёнига бордим, бордим-у бўғзимга нимадир тиқилди, лом-мим деёлмадим. Шунда устозим ёнимга келди-да «Кўрдингми, сен олимпиаданинг оддийгина энг дастлабки босқичидан ҳам ўтолмадинг.
Эртага катта ҳаётга қадам қўйганингда сени бундан ҳам катта синовлар кутиб турибди. Китоб ўқисанг, илмли бўлсанг, йўлингда учраган ҳар қандай тўсиқни енга оласан.
Ҳозир ўқимасдан, кўчада «ялло» қилиб юрсанг, қачон ўқийсан? Эртага шу вақти ўқимаган эканман, дея ёнимга келсанг, унда жуда кеч бўлади. Ахир ота-боболаримиз илм ақл булоғи, ақл яшаш чироғи, деб бекорга айтишмаган», — деди меҳрибонлик билан.
Устозимнинг бу сўзларидан сўнг қўлимдан китоб тушмайдиган бўлиб қолди. Дарсларда ҳам фаол қатнашиб, энг қолоқ ўқувчидан энг илғор ўқувчига айландим. Кейинги йил фан олимпиадаларида ҳам юқори ўринларни эгаллаб устозимнинг ишончини оқладим.
Мана бугун устозимнинг ўз вақтида берган панд насиҳатлари туфайли юқори натижаларни қўлга киритиб, илм олишни олий ўқув юртида давом эттирмоқдаман. Устозимнинг «ота-боболаримиз илм – ақл булоғи, ақл – яшаш чироғи деб бекорга айтишмаган» деган сўзлари ҳар доим менга куч бериб туради.
Мансурбек ЖАББОРОВ
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил