Инсон танасининг учдан икки қисми, яъни 60-70 фоизи сувдан иборат. Сув нафақат инсоният, балки флора ва фауна оламининг тириклик манбаи ва ер юзидаги ҳаётнинг асосидир.
Мамлакатимизда сув ва табиий бойликларимизнинг ҳуқуқий муҳофаза қилинишига алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир», дейилган. Бош қомусимиздаги ушбу муҳим норма сув ресурсларини муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланишнинг, шунингдек, табиий бойликларимизни асрашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир.
Мамлакатимиз ҳудудида истеъмол қилинаётган сув миқдорининг 95 фоизи дарё ва сойлардан олинади. Бизнинг Боғот туманимиз ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё, Тошсака, Байрамсака каби йирик сув ҳавзалари, «Дўстлик» коллектори ва катта-кичик каналлар, ариқлар унинг мўътадил иқлимини сақлашда, маҳаллаларни сув билан таъминлашда, туман ҳудудидаги дов-дарахтларни, ўсимликларни, хиёбонларни суғоришда, шунингдек, дам олиш масканларида барпо этилган сунъий кўлларни тўлдиришда асосий сув манбаи ҳисобланади.
Вилоятимизнинг Ҳазорасп ва янги ташкил этилган Тупроққалъа туманларидан бошқа барча туманларига оқар сувлар айнан бизнинг Боғот тумани ҳудудидан ўтиб боради. Туманимизда ичимлик сув тармоғи ишга тушишига қадар бу каналлар, ариқлар, туман аҳолисини сув билан таъминлайдиган ягона манба ҳисобланиб, йилнинг фақат иссиқ кунларида аҳолини сув билан таъминлаган, қиш кунларида эса ариқлар музлаб қолган, шунинг учун сув танқислигининг олдини олиш мақсадида одамлар маҳаллаларда сунъий сув ҳавзалари, яъни ҳовузлар қазишган. Аҳоли ҳовузларни тоза тутишган, ўпирилиб кетмаслиги учун ҳовуз атрофларига гужум ва бошқа дарахтлар экишган, қирғоқларига тош бостирганлар. Кузда ҳовузлар тозаланиб, қиш учун сув йиғилган. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз табиатга оқилона муносабатда бўлганликлари бежиз эмас, улар дарё ва ариқ сувларини муқаддас деб билишган, уларнинг ифлосланишига асло йўл қўйишмаган.
Бугун ҳам сувдан тежаб-тергаб фойдаланишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Аммо ҳамма ариқлар ҳам вақтида тозаланмоқда, дея олмаймиз.
Оддийгина ҳовлисининг четидан ўтган, ўзи экинини суғорадиган ариқни ҳам йилига икки-уч марта тозалашга ҳафсала қилмайдиганлар, афсуски орамизда кўп. Ҳолбуки, сув йўлларини қанча тоза ва равон қилсак сув тежамкорлиги шунча ортади, ортиқча йўқотишлар камаяди.
Суғориладиган ерларнинг кўпгина қисмида сувни кам талаб қиладиган ва инсон яшаши учун зарур бўлган бошоқли дон, сабзавот-полиз экинлари экилишини йўлга қўйиш лозим. Мамлакатимизда сувлардан оқилона фойдаланиш мақсадида илғор чет эл тажрибалари жорий қилинмоқда. Томчилаб суғориш, сувлардан такрор фойдаланиш, оқоваларни тозалаш шулар жумласидандир.
Дарҳақиқат, сув – тирик ҳаётнинг асоси, бебаҳо неъмат. Ҳар биримиз сувни эъзозласак, қадрласак, уни покиза, тоза ҳолда келгуси авлодларга етиб боришига эришсак, фарзандларимизнинг ҳаёти гўзал, обод ва фаровон бўлишига кўмаклашган бўламиз.
Улуғбек ИБРОҲИМОВ,
ЎЭП Боғот туман кенгаши раиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔41
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔98
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил