Экоолам      Бош саҳифа

Жиззахлик ҳоким Ёрдамчилари 30 минг дона ниҳол экишни мақсад қилган

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси дои­расида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали респуб­ликамизда яшил майдонларни кўпайтириш режалаштирилган.

Жиззахлик ҳоким  Ёрдамчилари  30 минг дона ниҳол экишни мақсад қилган

Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан об-ҳавонинг инжиқларига қарамасдан Жиззах шаҳри «Амир Темур» МФЙда  5 минг дона павловния кўчатлари экилди. Дарахтларнинг мингга яқини бурғулаш ускунаси ёрдамида экилди.

– Кўчат экиш, боғ яратиш юрт ободлиги, эл фаровонлиги, ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган эзгу амалдир, – дейди Жиззах шаҳар «Шодлик» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Абдулазиз Хўжаков. – «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб бормоқда. Бу йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши ушбу бунёдкорлик, ободлик ва халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларнинг давоми бўлди. Зеро «Инсон қадри» ва «фаол маҳалла» тушунчалари бир-бирига жуда ҳамоҳанг.

Қачонки, маҳаллаларимиз кўркам ва ораста, кўчаларимиз яшил маконга айланиб, фуқароларимиз тинч, фаровон экан, юртимиз обод бўлади ва инсон қадри ҳам юксалади.

«Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» 1 декабрга қадар давом этар экан, Жиззах шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари ҳам бу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилган. Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари мазкур лойиҳа доирасида 30 минг ниҳол экишни режалаштирди.

 

Муҳайё Тошқораева




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар