Экоолам      Бош саҳифа

Лойиҳа ижроси қандай бормоқда?

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 20 октябрдан 1 декабрга қадар эълон қилинган кузги «долзарб 40 кунлик» дарахт экиш мавсуми ҳам охирлаб бормоқда.

Лойиҳа  ижроси қандай бормоқда?

Шундай бўлишига қарамай баъзи бир туманларда бу жараён жуда суст давом этмоқда. Бу борадаги муаммолар Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида тузилган экспертлар гуруҳи вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Бухоро шаҳар партия ташкилотининг фаолияти ҳамда «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Жумладан, шаҳардаги Фитрат ҳамда «Шербуддин» маҳалласидаги боғларда «Яшил макон» лойиҳасининг 2022 йил кузги мавсумида қанча кўчатлар экилгани, агротехник қоидаларга амал қилиниши, парваришлаш учун масъулларнинг бириктирилгани ҳамда суғориш тизимларининг мавжудлиги ўрганилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзи­ева ва экспертлар гуруҳи аъзолари пойтахтимизнинг саноат зонаси ҳисобланган Бектемир туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган штаб  фаолияти билан танишишди.

Лойиҳа доирасида кузги мавсумда туман бўйлаб жами 17 минг 371 туп дарахт кўчатларини экиш режа қилинган бўлиб, бугунгача режа 53 фоизга бажарилган.

Давлатимиз раҳбарининг юртимиз бўйлаб жами 500 минг нафар кам таъминланган хонадонларга 10 тупдан мевали кўчатларни бепул етказиб бериш тўғрисидаги топшириғига туман ҳокимлигининг беэътибор ёндашгани аниқланди. Муаммо ўз вақтида бартараф этилиб, ҳомий ташкилотлар жалб этилган ҳолда 200 туп мевали кўчатлар олиб келиниб, кам таъминланган хонадонларга беғараз тарқатилган.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар