Дўлана меваси таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ, флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар каби моддалар мавжуд.

Дўлана

Ўзбекистон шароитида ўсадиган дўлананинг баъзи турларида В1, В2, РР, С, Е витаминлари борлиги аниқланган.

Дўлананинг бир ҳовучи истеъмол этилса, нафақат кишини кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, балки унга яхши кайфият, бардамлик ва қувват ҳам ҳадя этади. Шу боисдан бўлса керак, дўланани лотин тилида «гратас» (кучли) деб аташади.

Замонавий табобатда дўлананинг меваси, барги, шохлари ва гулидан фойдаланиб келинмоқда. У юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволашда, шунингдек, асабни тинчлантирувчи, қон босимини пасайтирувчи дори сифатида ишлатилади.

Дўлана таркибидаги органик бирикмалар ичак микрофлораси билан бирга алоқага киришади ва унинг фаолиятини яхшилайди. У овқат ҳазм бўлишига ва егуликнинг ошқозонда майдаланишига ёрдам беради. Ични юмшатади, қорин дам бўлишини йўқотади. Ичак инфекциялари билан ҳам курашади. Дўлана ёрдамида бадандаги кичик зарар­кунандалардан халос бўлиш мумкин.

Меванинг ножўя таъсири ҳам мавжуд бўлиб, қуйидаги ҳолларда дўланани истеъмол қилиб бўлмайди:

юрак касалликларини даволашга мўлжалланган дорилар билан бирга қўллаш; жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин истеъмол қилиш; оч қоринга тановул қилиш.

Дўланани егач устидан совуқ сув ичиш ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлиши кузатилган. Уни ортиқча истеъмол қилиш эса, буйрак фаолиятини бузиб, меъда-ичакни заифлаштиради, қуланж (колит) хасталиги, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар