Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил— Баъзи ҳомиладор ва эмизикли аёллар тирноғини ўстириб, катта одам дош бериши қийин бўлган ўткир ҳидли атир-упалар суриб олади.
Бунинг она сутига, у орқали болага ҳеч қандай таъсири йўқми?
Ноила ҲАМРОЕВА,
Тошкент вилояти
— Бу илмий жиҳатдан исботланмаган. Аммо унутмаслик керакки, ҳар нарсанинг меъёри ва вақти бор. Чақалоқ она ҳидини танийди. Ортиқча сепилган атир болани безовта қилиши мумкин. Тўлиқ табиий маҳсулотлардан тайёрланмаган упа-элик эса аллергияга мойил ҳомиланинг таъсирчанлигини оширади. Соч бўёғига келсак, у она териси учун биринчи ўринда хавф туғдиради. Сунъий бўёқлар соч илдизида тўпланиб бориб, ҳатто саратон касаллигини пайдо қилиши ҳам мумкин. Чунки бош қанча ювилган тақдирда ҳам ранг тўлиқ кетмайди, унинг бир қисми бош терисига сўрилади.
Тирноқ ўстириш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Узун тирноқлар бола парваришидаги аёл учун умуман мос келмайди. Фарзандингизнинг кийимларини алмаштириш, уқалаш ёки чўмилтириш вақтида терисига зарар етказиб қўйишингиз ҳеч гап эмас.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлдаги ҳар қандай ўзгариш болага ҳам таъсир қилади, албатта. Шуни ҳисобга олиб, оналарга пардоз воситаларидан бутунлай воз кечмаган ҳолда уларни бироз қисқартиришни, имкон қадар табиий маҳсулотлардан фойдаланишни маслаҳат бераман.
Гулнора ҲОДИЕВА,
олий тоифали педиатр
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил