Давр нафаси      Бош саҳифа

Чегара чизиғи аниқ бўлди, ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмайди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолади

Чегара чизиғи аниқ бўлди,  ҳеч қандай келишмовчиликка  ўрин қолмайди


Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси билан икки қардош халқ ўртасидаги ҳурмат ва яхши қўшничилик мус­таҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаёган масалалар келишилмоқда.

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири В.Норов бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрига ташрифи чоғида имзоланган. Бу ҳақдаги қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 14 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 18 ноябрда маъқулланган. Уларни ратификация қилиш бўйича Қирғизистон қонунларини Қирғиз Республикаси Президенти 2022 йил 29 ноябрда имзолаган.

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди.

Ўзбекистонга 4957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.

Шунингдек, Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун «Ғовасой» участкасидан 12 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда, Қирғизистон томони «Ғовасой» дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масалаласи ва Сўх туманидаги «Чашма» булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинди.

Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация ишлари тўла тугалланмагунча Давлат чегарасини назорат қилиш ва қўриқлаш ердан ҳақиқий фойдаланиш чегаралари бўйлаб амалга оширилади.

Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим 11 та моддадан иборат. Унда Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Қўшма комиссия (Ўзбекистондан – сув хўжалиги вазири) тузилди ва унинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органлари (Ўзбекис­тон томонидан – Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси) ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби белгилаб берилди.

Андижон сув омборининг сув ресурс­ларини биргаликда бошқариш бўйича Битим томонларининг ўзаро мажбуриятлари акс эттирилди.

Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган.

Андижон сув омборининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди. Унга кўра, Ўзбекистон томони сув омборининг хавфсизлигини таъминлайди, эксплуатация қилади, техник хизмат кўрсатади, Қирғизистон томони билан келишилган лимитлар доирасида сув чиқаради.

Умуман айтганда, чегара чизиғини делимитация қилишни якунига етказиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб, ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмайди.

Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилади. 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔69

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔104

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔193

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар