Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилОдатда Янги йил дастурхони тўкин, мазали ва калорияли таомларга бой бўлади. Аммо, баъзи таомлар организм учун зарарли. Қайси таомлар хавфли ва қандай қилиб организмни бир кунлик байрамдан эсон-омон олиб чиқиш керак?
Янги йил дастурхонидаги қандай таомлар ҳазм қилишга кучли таъсир қилиши мумкин? Бу борада гастроэнтеролог тавсия берди.
Гастроэтеролог, диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Бережная бу ҳақда RTга берган интервьюсида маълум қилди.
Шифокорнинг фикрича, Янги йил дастурхонидаги хавфли таомлар – бу таркибида кўп миқдорда ёғли қўшимчалар бўлган салатлардир.
«Таркибида майонез бўлган таомлар организм учун фойдали эмас. Биз севиб истеъмол қиладиган оливье салати ҳам организм учун етарлича хавфли, ҳазми оғир таомлар сирасига киради» – дейди Бережная.
Ошқозон, жигар фаолиятига нафақат салатлар, балки майонез, пишлоқ, ёнғоқ қўшилган ҳар қандай таом ёмон таъсир қилиши мумкин. Қовурилган гўшт эса организмни батамом «қийнаб қўяди».
Гастроэнтеролог таркибида ҳазми енгил маҳсулотлар бўлган салатлар, газакларни истеъмол қилишни тавсия қилди. «Оғир» таомларни эса Янги йилнинг биринчи кунлари истеъмол қилган маъқул.
«Агар шундай қилсак, организм учун анча фойдали ва хавфсиз бўлади. Кам миқдорда таом истеъмол қилсак, организм кўтара олади. Шуни ёдда тутиш керакки, одатда тунги соат 12 дан сўнг овқатланишни бошлаймиз ва деярли жисмоний ҳаракат қилмаймиз» – дея хулоса қилди гастроэнтеролог.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил