Олимпия шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси
Салкам уч йил ичида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам мажмуа қад ростлади. Олимпия шаҳарчаси! Бу Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларнинг яна бир ёрқин натижаси бўлди.
БатафсилТашкил этилганига қисқа вақт бўлса-да, шу вақт оралиғида мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз мавқеи ва ўрнини топаётган Ўзбекистон Экологик партияси бу йил тўрт ёшга тўлди. Айтишга осондир балки, аммо шу қисқа давр ичида партия томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Буни эътироф этмаслик адолатдан бўлмайди.
Дунё бўйича экология йўналишида қарийб юзта сиёсий партия фаолият юритади. Одатда «яшиллар» деб аталувчи бу партиялар парламент орқали экология соҳасидаги давлат сиёсати ғояларини илгари суради. Мазкур партиялар юзага келишининг асосий сабабларидан бири глобал экологик муаммоларнинг долзарблашуви ва сонининг ошишидир.
Аввало Ўзбекистонда Экологик партиянинг ташкил этилиши ҳаётий зарурат бўлди, десак хато эмас. Шу сабабли 2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси таъсис съезди бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган делегатлар томонидан бу ташаббус тўла қўллаб-қувватланди. Шундай қилиб мамлакатимизда илк бор «яшил» сиёсий партия дунёга келди.
Ўзбекистон Экологик партиясининг дастлабки ташкил этилган даври шиддат ва шижоатга тўла ҳақиқий табиат ҳимоячилари, инсон ва табиат уйғунлигини ҳис қила оладиган чин ватанпарварларни бирлаштирди.
Партия ташкил этилганидан кейин 2019 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловларда партия фаол иштирок этиб, парламент қуйи палатасида 15 та депутатлик ўрнини эгаллади. Ушбу сайлов Фарғона вилоят туман ва шаҳарлар кенгашларида қизғин ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Фарғона вилоятидан бир нафар, вилоят кенгашига туман ва шаҳар кенгашларига 30 та депутат сайланди.
Экопартия ташкил этилганидан кейин биргина Фарғона вилоятида партия ташаббуси билан вилоятнинг Данғара туманида экобоғ ва Қўқон ўрмон хўжалиги таркибида ҳайвонот боғи ташкил этилди. Ўтган тўрт йил давомида Фарғона вилоятида партия дастурий мақсад-вазифаларидан ўрин олган қишлоқ жойларда электр энергияни тежовчи қуёш панеллари Риштон туманидаги хонадонларнинг томларига ўрнатилди.
Партия ўз олдига қўйган мақсадларда экологик муаммоларнинг олдини олишга, тарғибот ишларига, бу борада депутатлар саъй-ҳаракатларини уйғунлаштиришга асосий эътибор қаратади. Жумладан, шу кунгача вилоятнинг экологик ҳолати оғир бўлган Ўзбекистон тумани Шўрсув қишлоғида партия депутатлари ўрганишлар олиб боришди. Маълум бўлдики туманда цемент, оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатиб, улардан чиқаётган чанг ва зарарли тутунлар нафақат аҳолига, балки туман иқлимига, ўсиммлик дунёсига зарар келтираётгани аниқланди. Партия вакилларининг ташаббуси билан тумандаги корхоналарга замонавий ҳавони тозаловчи фильтрлар ўрнатиш таклифи киритилди.
Шунингдек, партия ташаббуси билан туманлардаги тупроқ унумдорлигини яхшилаш, сувнинг қаттиқлик даражасини аниқлаш ишлари олиб борилиб, сувни юмшоқлигини ошириш бўйича таклифлар берилди. Сувнинг қаттиқ даражаси оқибатида турли касалликлар аҳоли орасида кўпаяётгани семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари орқали депутатлар, эколог олимлар, профессорлар, шифокорлар томонидан тушунтирилиб, бу борадаги ишларни яхшилаш бўйича тавсия, маслаҳатлар, тушунтиришлар берилди.
Келинг, йилларга
бир назар ташлаймиз.
2019 йил давомида партиянинг дастурий вазифалари, мақсад ва ғоялари тарғиботига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилди. Аъзоларни кўпайтириш, аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш мақсадида 200 га яқин тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда акциялар ўтказилди. Уларда 15 мингдан зиёд иштирокчилар иштирок этиб, партия фаолияти билан танишди.
2020 йил ҳам партиянинг дастурий вазифаларини тарғиб этиш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларни ҳал қилиш учун катта имкониятларни тақдим этди. Жумладан, 2020 йил давомида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎЭП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 30 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг 20 таси ҳал этилган, 6 таси сессия кун тартибида кўрилган. Шунингдек, аҳоли билан 100 маротаба мулоқот ташкил этилган. Мулоқотларда элликдан зиёд муаммо аниқланиб, 40 таси ҳал этилган. Жисмоний ва юридик шахслардан 150 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 100 таси ижобий ҳал этилган.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари томонидан 150 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг 130 таси ҳал этилган, 20 таси сессия кун тартибида кўрилган. Шунингдек, аҳоли билан 500 маротаба мулоқот ташкил этилган. Мулоқотларда 691 та муаммо аниқланиб, 582 таси ҳал этилган. Жисмоний ва юридик шахслардан 300 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 200 таси ижобий ҳал этилган.
Партия фаолиятида 2021 йил ҳам муҳим давр бўлди. Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланиб келинган. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли турмушимиз файзли ва фаровон бўлади. Шу мақсадда ҳудудда дарахт экиш, ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилди. Вилоятнинг энг чекка тумани – Бешариқда тут плантацияси ташкил этилди.
Маълумки, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан атроф муҳит муҳофазаси ва халқимиз фаровонлиги йўлида қатор фойдали лойиҳалар ва ташаббуслар амалга ошириб келинмоқда. Бутун республика бўйлаб ўтказилган «Мўйноққа мадад» акцияси партия томонидан қилинган энг катта ташаббуслардан ҳисобланади. Йил бошида Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш ишларининг ҳажми ва кўламини ошириш мақсадида турли вилоятлардан манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ўтказилган «Яшил макон» умумиллий лойиҳасида партия фаоллари, депутатлар ҳамда аъзолари фаоллик кўрсатишди. Вилоятда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида жами 15 млн 300 минг дона дарахт экиш режалаштирилиб, у ортиғи билан уддаланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят партия ташкилоти томонидан бу каби юртимизни янада кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга қаратилган тадбирлар вилоятнинг турли ҳудудларида яна давом эттирилиши режалаштирилган.
Келажакда партиямизнинг режалари катта. У ўз аъзоларини янада кўпайтириб, юртимизда экологик барқарорликни тиклаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни табиатга муносабатини яхши томонга ўзгартириш, яшил зоналарни кўпайтириш ва яшил тараққиётга эришиш йўлида тинмай ҳаракат қилмоқда.
Муҳаммадали МАҲМУДОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Фарғона вилоят кенгаши раиси
Салкам уч йил ичида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам мажмуа қад ростлади. Олимпия шаҳарчаси! Бу Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларнинг яна бир ёрқин натижаси бўлди.
БатафсилЙўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.
Батафсил19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Батафсил