Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилБаъзида сизни ҳам ғалати бир ҳолат қийнайдими: қачондир шу ерда бўлгансиз, ҳозир айтилаётган гапларни илгари ҳам эшитгансиз. Воқеа бор бўйича қайта такрорланаётгандай, гўё.
Бу феномен фанда дежавю деб аталади. Дежавю феноменини юзлаб олимлар ўрганганига қарамай, унинг юзага келиши бўйича ҳамон бир тўхтамга келингани йўқ.
Хотиралар қоришувими?
Неврологлар дежавю феномени миянинг маълумотларни сақлашга жавоб берувчи қисми — гиппокамп фаолиятининг бузилиши билан алоқадор эканини таъкидлайди. Инсон хотираси шундай тузилган: у эслаб қолаётган ҳодисасини бир қанча маълумотлар билан қоришиқ ҳолда хотирага муҳрлайди. Масалан, ўша ҳодиса юз бераётганда ҳаво қандай бўлгани, куннинг қайси қисми экани, товуш ва оҳанглар...
Стресс, ақлий зўриқиш ва ҳатто магнит бўронлар сабаб соғлом одам хотирасидаги маълумотлар чалкашиб кетади. Масалан, яхлит ҳолда сақланаётган ахборотнинг бир қисми бошқа хотиралар билан қоришиши мумкин. Натижада, содир бўлаётган ҳодисадаги қайсидир элемент илгари ҳам юз бергани боис, бутун бошли ҳолат такрорланаётгандек туюлади.
Тушми ё ўнг?
Психологларнинг фикрича, дежавю туш кўриш билан боғлиқ. «Уйқу вақтида мия юз минглаб вазиятларни моделлаштиради. Улардан айримлари бирор жиҳати билан реалликда юз бераётган вазиятга яқин бўлиши мумкин. Эсда ёрқин қолмаган бўлса-да, онг остида сақланаётган тушнинг реалликка яқинлашиши дежавю феноменини пайдо қилади», дейди мутахассислар.
Яна бир тахмин: дежавю миянинг вақтни белгилаш функцияси бузилиши билан боғлиқ. Яъни, мия айни дамда юз бераётган ҳодисани эски вақт билан «қайд қилади». Оқибатда бу ҳолат иккита ҳодиса сифатида қабул қилинади ва воқеа биринчи марта юз бераётган бўлишига қарамай, такрорланаётгандек туюлади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил