Экоолам      Бош саҳифа

Экологик билим ва маърифат асосий қуролимиз бўлиши керак

Мана, янги 2023 йилни ҳам бошлаб олдик. «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номланди бу йил. Эндиликда барча соҳаларда амалга оширадиган ишларимизда ушбу масала диққатимиз марказида бўлиши табиий.

Экологик билим ва маърифат  асосий қуролимиз  бўлиши керак

Экология ва атроф муҳит муҳофазаси доирасидаги фаолият айнан инсон омилига катта эътибор кўрсатиш, унинг саломатлигини таъминлаш, турли экологик хатарлардан муносиб ҳимоя қилиш, шунинг­дек, табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжини етарли даражада қондиришга қаратилган. Экотизимни ташкил қилувчи барча омилларнинг салбий таъсиридан инсонни муҳофаза қилиш, одам ва олам орасидаги табиий мувозанатни сақлаш жамики ҳаракатларнинг асоси ҳисобланади. Экологик мувозанатнинг издан чиқишига ҳам аслида биринчи навбатда инсоннинг атроф муҳит ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиши сабаб бўлади. Бошқача айтганда, табиатга инсоннинг салбий муносабати инсоният ҳаётини экологик хатарга қўйишидан огоҳ бўлиш талаб этилади.

Ўзбекистон Экологик партияси ва унинг жойлардаги бўлимлари айни шу фаолиятнинг мувофиқлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Афсуски, бизда бундай фаолият бироз кеч бошланди. Пахта яккаҳокимлиги даврида бутун мамлакат ҳудудида пайдо бўлган экологик тангликни ўнглашга анча олдинроқ киришиш зарур эди. Шундай бўлса-да, партия ўзининг қисқа фаолияти давомида бир қанча ижобий лойиҳаларни амалга ошириб улгурди. Буни халқимиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибди. Биргина Оролбўйи минтақасининг яна олдинги ҳолатига қайтариш бўйича қилинган салмоқли ишлар фикримизнинг ёрқин далили бўла олади.

Бу каби лойиҳалар партия фаолиятида талайгина. Шу билан бирга, эндиликда қилиниши зарур бўлган, ечимини кутаётган масалалар ҳам кам эмас. Энди ўтган тўрт йил ичида олиб борилган фаолиятни сарҳисоб қилган ҳолда келажакда нималар қилинишини белгилаб олиш ва қиладиган ишларимизни янада самаралироқ бир шаклга олиб чиқиш зарурати туғиляпти. Бунинг учун нафақат партия ташкилоти масъуллари, балки барча фуқароларимиз ҳамжиҳат бўлиб фаолият юритиши жуда муҳимдир. Сабаби, экологик масалаларнинг кўлами ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Гап атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлаш, тоза ичимлик сув ва бошқа экологик табиий ресурсларга бўлган эҳтиёж ҳақида кетар экан, бирор инсон ўзини бу масалага дахлсиз, лоқайд ёки бепарво тутиши мумкин эмас.

Ҳар бир инсоннинг мавжуд табиий ресурсларда улуши бўлгани каби улардан оқилона фойдаланиш борасида катта масъулияти борлигини ҳеч қачон унутиб қўймаслигимиз керак. Фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга масъулиятни ҳам англаб етиш ва унга риоя қилиш аҳолининг экологик саводхонли, мадания­ти ва савиясидан далолат беради. Демак, келгусида олиб бориладиган ишларимиз мундарижасида мана шу масала бўйича бошланган фаолиятни изчил давом эттириш зарур. Бунинг учун ҳар бир оилада, таълим муассасаларида, оммавий тарғибот воситаларида соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда тизимли тушунтиришлар олиб борилишига катта эҳтиёж мавжуд.

Бугун дунё ўзига хос ахборот курашларини бошдан кечиряпти. Шундай пайтда бизнинг вазифамиз, аввало, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган илғор анъаналарга амал қилган ҳолда жаҳолатга қарши чинакам маърифат билан курашиш бўлиши керак.

Маърифат – инсониятга манфаат етказувчи ҳақиқий илмга эга бўлиш ва унинг самарасини мавжуд муаммоларга ижобий ечим топишда кўришдир.

Экологик маданият, экологик маърифат тушунчалари шунчаки ҳавойи гапларга айланиб қолмаслиги лозим. Бунинг учун йиллар давомида шу соҳа бўйича илмий изланишлар олиб бораётган фидойи кишилар, мутахассис-олимлар ҳамда амалий фаолият билан шуғулланиб, юқори натижаларни қўлга киритаётган инсонлар тажрибалари билан аҳолини яқиндан ва мунтазам таништириб боришга катта эҳтиёж бор. Қачонки, инсонлар айтилаётган гаплар айни ҳақиқат эканини ҳаётда ўз кўзи билан кўрса, унга ишонч ҳосил қилади. Бу эса, ҳар бир нарсанинг моҳиятини тўғри англаб етишга ёрдам беради. Аҳолининг тушунча ва тасаввури чинакам илм ва маърифат асосида шаклланмас экан, ҳар қандай тарғибот қуруқ ва самарасиз кетади.

Ўтган йиллар давомида экологик ҳуқуқбузарлик­ларга йўл қўйганларга нисбатан қонун йўли билан тегишли чоралар кўриб келинди. Аммо кўрилган адолатли чоралар бизга барбод қилинган экотизимни қайтариб бера олгани йўқ. Баъзи ҳолларда ҳуқуқ­бузарни топиб жазолаш имконсиз ёки аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Бу масала жамоатчилик орасида кўп айтиляпти ҳам. Шундай экан, биз эндиликда бунга муқобил бошқа бир йўлни танлашимиз – фуқароларни қонун ёки жарималар билан эмас, онгли равишда атроф муҳитга зиён етказмасликка ўргатишимиз зарур бўлади. Албатта, бу чора кўришдан кўра анча мураккаб иш, лекин самараси ҳам шунга яраша салмоқли бўлади.

Инсонга эътибор – ҳуқуқбузарлик қилганидан кейин уни тегишлича жазолаш эмас, имкон қадар ҳуқуқбузарликка йўл қўймасдан яшаш ва ишлашга одатлантиришдир.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔7

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔8

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔4

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар