Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Бундай қушлар қанчалигини билишимиз нима учун керак?

Бугунги кунда одамлар ер юзида яшайдиган қушларнинг 10 694 турини билишади. Таъкидлаш керакки, ҳар бир қушнинг табиатда ўз ўрни бор.

Бундай қушлар қанчалигини билишимиз нима учун керак?

Сув-ботқоқ қушлари саноғи ташкилотчиларининг хабарларига кўра, Ўрта Осиё ҳудудида сув қушлари сонининг камайиб бораётгани хавотирли ҳолатдир. Ўрта Осиё давлатлари бўйича камёб ва хавф остидаги қушлар популяцияларига оид маълумотлар жуда кам. Шунинг учун бизнинг биринчи галдаги вазифамиз – Ўзбекистонда қишловчи турларни баҳолаш учун маълумотларни тўплашдан иборат.

Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Респуб­ликаси Фанлар Академияси Зоология институти олимлари ва Ўзбекистон қушларни ҳимоя қилиш жамияти вакиллари Тошкент вилоятида жойлашган Туябўғиз сув омборида Ўзбекистон Республикаси очиқ сув ҳавзалари сув қушларининг бу йилдаги йиллик саноғини ўтказишди.

Ўрганишлар давомида Туябўғиз сув омборида 13 мингдан ортиқ сув қушлари кузатилди, уларнинг асосий қисмини ёввойи ўрдак ва қизилбош ўрдак ташкил қилди.

Aҳамиятли жиҳати шундаки, олиб борилган саноқ кузатуви давомида мутахассислар қизқуш, бигизтумшуқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган кичик оқ қарқара, қорабошли балиқчи, оқ лайлакларга дуч келишди.

Юртимизда қарийб бир миллион гектар майдонни эгаллаган 500 та кўл бўлиб, шундан тўрттаси (Судочъе, Қорақир, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Денгизкўл) буюртмахона мақомига эга. Улар 200 турга яқин сув ва сув олди қушларини ўзига жалб этади ва яшаши учун зарур озуқа ва бошпана билан таъминлайди.

Ўзбекистон 2001 йилда «Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисида»ги Рамсар Конвенциясига қўшилган бўлиб, мазкур халқаро ҳужжатдан кўзланган мақсад инсон ва унинг атрофини ўраб турган муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини, сув-ботқоқ ерларнинг иқтисодий, маданий ва рекреациявий аҳамиятини ҳамда сувда сузувчи қушлар, уларнинг муҳофазасига халқаро ресурс сифатида қаралиши лозимлигини тан олган ҳолда, узоқни кўзлаган миллий сиёсат билан халқаро ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлашдан иборат. Мамлакатимиздаги Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларининг Рамсар рўйхатига киритилгани сув-ботқоқ қушларининг яшаш шароитлари янада яхшиланишига олиб келди.




Ўхшаш мақолалар

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

🕔16:59, 04.06.2026 ✔20

Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

🕔16:52, 04.06.2026 ✔20

БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

Батафсил
Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

🕔16:51, 30.04.2026 ✔102

Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 20    🕔 16:59, 04.06.2026
  • Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

    Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

    БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

    ✔ 20    🕔 16:52, 04.06.2026
  • Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

    Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

    Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

    ✔ 102    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Роботни  чақиринг!

    Роботни чақиринг!

    Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

    ✔ 93    🕔 16:45, 30.04.2026
  • Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

    Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

    Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

    ✔ 121    🕔 15:40, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар