Экоолам      Бош саҳифа

Бўрижар каналига тўкилаётган «оғу» ёхуд тузли қорлар атроф муҳит, инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли?

Мамлакатимиз ҳудудига кириб келган аномал совуқ ҳаво ортидан кўплаб муаммолар бўй кўрсатди. Энергетика ва иссиқлик таъминотидаги муаммолар аҳолини қийнаётган бир вақтда кўчалардаги ҳамон эримаган музламалар, йўл бўйларида уюм-уюм бўлиб ётган қорли чиқинди ноқулайликларга сабаб бўлди.

Бўрижар каналига  тўкилаётган «оғу»  ёхуд тузли қорлар атроф муҳит,    инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли?

Йўллардаги муз-қорларни эритиш мақсадида ободонлаштириш бошқармаси томонидан пойтахт кўчаларига 12 минг тонна қум-туз аралашмалари сепилди (18 январь кунги маълумот). Бироқ сепилган қум туз аралашмалари йўллардаги музларни эрита олгани йўқ. Ҳалигача кўпгина кўчалар транспортлар ҳаракатланиши учун хавфли бўлиб турибди. Шунга қарамай ободонлаштириш бошқармаси томонидан махсус техникалар ёрдамида Тошкент кўчаларидаги музлаган қор уюмлари йиғилиб, махсус полигонларга эмас, «Бўрижар» каналига ҳамда Чилонзор тумани Новза кўчасидан ўтган йўл қисмига тўкиб ташланди. Бу ҳолат эса анча муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шу ўринда савол туғилади: ушбу туз-қум аралашмали муз-қорлар Бўрижар каналига тўкилган бўлса, кўп миқдордаги туз каналда яшовчи балиқларнинг нобуд бўлишига, канал бўйидаги ўсимликлар дунёсининг зарарланишига олиб келмайдими? Қорли тузлар атроф муҳитга зарарли таъсир қилиб, дарахтлар ва гулларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлмайдими? Аҳоли истиқомат қиладиган ерга тўкилган тузли қорлар эригандан сўнг шамолда кўтарилиб одамларда аллергик касаллик­лар кўпайишига сабаб бўлиши мумкинми?

Ўйламай қилинган ишлар

– Қум-тузли қоришмалар кўчаларни муздан тозалашда самарали восита бўлиши мумкин. Лекин қишдан кейин эрта баҳорда қум тузи чанг бўронларини келтириб чиқариши, баъзи ҳолларда одамлар ва ҳайвонларда аллергия чақириш эҳтимоли юқори, – дейди аллерголог-иммунолог шифокор Шерзод МУХТОРОВ. – Кўчаларда сепилаётган қум-тузли аралашмалар бу йил эрта баҳорда бошланадиган аллергик хуружларга, албатта, одатдагидан кўра кўпроқ ўз таъсирини ўтказади. Уйғониш мавсумида 1 квадрат сантиметрдаги дарахт гулларида ўртача 600-700 чанг доначалари бўлса, қишдан сўнг кўтариладиган чанглар эвазига бу миқдор янада ошиши мумкин. Бу эса ўз навбатида аллергия қўзғовчи аллергенларнинг кўпайишига сабаб бўлиб, аллергик ринит, аллергик конюктивит, аллергик бронхит ва бронхиал астма касалликларини қўзғаши ёки келтириб чиқариши мумкин.

Нега қорлар каналга ва аҳоли яшаш жойларига тўкилишига мутасадди идоралар жим қараб турди? Одамларга, дарахтларга зарари бор экан, муз аралашган қорларни махсус полигонларга олиб бориб тўкиш керак эмасмиди?

– Бу йилги қиш мавсумида аввалги йилларга нисбатан кўп қор ёққани сабабли шаҳар кўчаларидаги тузл аралашган музлаган қорлар шу ерга йиғилаётгани ҳақида хабар келиб тушди, – дей­ди Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси Чилонзор туман бўлими мутахассиси Фарҳод БОЛТАБОЕВ. – Ким бу ерга тўкишга рухсат берганидан хабаримиз йўқ. Мурожаатга асосан вазиятни ўрганяпмиз. Таҳлил юзасидан лаборатория натижалари олинди. Натижалар ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Мисол учун оладиган бўлсак, қиш фасли узоқ давом этадиган мамлакатларда ёққан қор йўлларда музлаб қолмайди. Музларни эритиш учун туз ва қум аралашмасидан фойдаланишмайди. Қор ёғиши билан қор тўплайдиган машиналар ишга тушади ва белгиланган жойга олиб бориб тўкишади. У ерда бўлса тўпланган қорларни эритиб, завод фабрикалар учун техник сув сифатида ишлатишади ва шу тариқа ичимлик сувни маълум миқдорда тежашади. Шундай экан, бизда ҳам муз ва қорни тўплаш ва қайта ишлаш бўйича чет эл тажрибасини ўрганиш, уни юртимизда татбиқ этишса, мақсадга мувофиқ бўлмайдими?

Мутасаддилардан бу борада изоҳ кутиб қоламиз.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila vaTABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

🕔16:35, 30.10.2025 ✔11

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

Батафсил
Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔42

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔49

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

    Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

    ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

    ✔ 11    🕔 16:35, 30.10.2025
  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 42    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 49    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 46    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 48    🕔 15:29, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар