Саломатлик      Бош саҳифа

ҚЎЛЛАР ГЎЗАЛЛИГИ ТИРНОҚҚА БОҒЛИҚ

Қўлларнинг гўзал ва кўркам бўлиши асосан, тирноқларга боғлиқ. Агар уларни парваришлаб турмасангиз, мўрт ва синувчан бўлиб қолади. Гоҳида турли доғлар пайдо бўлса, баъзан ранги ҳам  ўзгариши мумкин. Бу эса қўллар гўзаллигига путур етказади.

ҚЎЛЛАР ГЎЗАЛЛИГИ ТИРНОҚҚА БОҒЛИҚ

Аслида тирноқ 6-12 ойда батамом янгиланади. Тирноқда пайдо бўлган оқ доғчалар организмда айрим витамин ва минераллар етишмаслигидан дарак беради. Кўп ҳолларда калций препаратларини қабул қилиш орқали бундай муаммоларга барҳам бериш мумкин.

Тирноқлар ўта синувчан ва кўчувчан бўлиб қолса, денгиз тузи қўшилган илиқ ваннани 2-3 ҳафта давомида ҳар куни қабул қилиш лозим. Лак ва ацетондан кўп фойдаланиш оқибатида тирноқ пластинаси мўрт бўлиб қолади. Бундай ҳолларда озиқавий кремдан компресс қилиш ёки ёғ қўшилган ванначалар қабул қилиш ёрдам беради.

Тирноқ пластинаси сарғайиб қолса, уни лимон шарбати билан артиш кифоя. Агар тирноқларингизни мустаҳкамламоқчи бўлсангиз, пахтали тампонни зайтун мойига ботириб, тирноқ атрофини артинг. Тирноқни ялтиратиш учун эса лимон, лимон кислотаси ёки сирканинг 5-8 фоизли кучсиз эритмасида артинг. Бироқ бу усулдан тез-тез фойдаланманг, тирноқ ингичка тортиши ва мўрт бўлиб қолиши мумкин. Тирноқлар синувчан ва юпқа бўлганда, ҳафтасига 1-2 марта бармоқлар учига кунгабоқар мойи ёки бошқа ўсимлик мойи шимдирилган пахта ёки бинт билан боғлаб қўйиш тавсия этилади.

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар