Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЎлкамизда етиштирилаётган сабзавотлар ўзининг шифобахшлиги, мазаси ва витаминларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Шундай фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган сабзавотлардан бири — бақлажонни кўпчилик севиб истеъмол қилади.
Ўрта асрларда бақлажон фақат дастурхон безаги сифатида етиштирилган бўлса, замонлар ўтиб, Осиё ва Ўрта ер денгизи халқлари таомларининг муҳим сабзавотига айланган.
Бу ажойиб сабзавот ҳатто умрни узайтирувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган. «Ҳаёт ўсимлиги» дея таърифланган бақлажон таркибида оқсил, углевод, ёғ, калий, кальций, фосфор, магний, натрий, темир ва кўп миқдорда В витаминини жамлаган. Шу билан бирга, унда С, В1, В2, В6, РР дармондорилари, бир қатор фойдали макро ва микроэлементлар ҳам бор. Бақлажоннинг шифобахш хусусиятларидан бири у танадаги ортиқча ёғларни парчалайди, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ҳамда модда алмашинувини яхшилайди. Бу, албатта, озишни истовчилар учун айни муддао.
Шифокорлар кекса ёшлилар таомномасида, албатта, бақлажон бўлиши керак, деб ҳисоблашади. Чунки мазкур сабзавот юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, жигар, буйрак ва меъда-ичак тизими фаолиятини ўз меъёрида сақлаб туради.
Айниқса, чекишни ташлашдан қийналаётганларга бақлажонни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Сабаби, бақлажон таркибида оз миқдорда никотин мавжуд бўлиб, тамакига бўлган талабни камайтиришда асқатади. Шунингдек, асаб тизимини мустаҳкамлаб, уйқусизлик ва депрессиядан халос қилади.
Бақлажондан пардоз ниқоби тайёрлаб, юзга суртилганда терини намлантириб, рангини очади, ажинлардан халос этади.
Уй бекаларига тавсия
Бақлажоннинг кичик, тўқ ранглиларини танлаган маъқул. Чунки унинг барраси юмшоқ, чизиқларсиз ва эгилувчан, энг асосийси, сифатли бўлади.
Агар бақлажоннинг фойдали хусусиятини сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, таом тайёрлашда асло пўстлоғидан ажрата кўрманг. Чунки инсон саломатлиги учун керакли витаминлар айнан пўстлоғида жойлашган.
Мутахассислар бақлажонни меъёрида истеъмол қилишни тавсия этади. Сабаби, ундан кўп истеъмол қилиш жигарга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли бақлажонни бошқа сабзавотлар билан бирга қовуриб, икра қилиш ёки турли салатлар тайёрлаш тавсия этилади.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил