Олимпия шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси
Салкам уч йил ичида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам мажмуа қад ростлади. Олимпия шаҳарчаси! Бу Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларнинг яна бир ёрқин натижаси бўлди.
БатафсилЮртимизда атроф муҳитга нисбатан муносабат ҳамон салбийлигича қолмоқда.
«Қизил китоб»га киритилган ноёб жонзотларнинг браконьерлар томонидан ўлдирилаётгани, бошпанасиз жониворларнинг оммавий заҳарланаётгани, ёввойи ҳайвонларни қирғин қилиш авж олгани, айрим ўринларда қўчқор, хўроз уриштириш, итлар жанги каби ҳайвонларни таҳқирлаш ҳамон давом этаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Ёввойи ҳайвонлар турли томошалар баҳонасида қийноқларга солинаётганини ҳам рад этиб бўлмайди. Амалдаги қонунчилигимиз экологик ҳуқуқбузарликларга, айниқса жониворларга озор берганларга нисбатан жуда «юмшоқ» муомалада экани ҳам бунга асосий сабаб бўлса ажаб эмас. Одамлар томонидан ва цирк томошаларида ҳайвонлар қийноққа солинаётгани етмаётгандек энди уларни кўрсатувларда ҳам қийнашмоқда.
Zo‘r.tv телеканали томонидан эфирга узатилаётган «Тилла ови» кўрсатуви бунга яхшигина мисол бўлади. Ҳайвонот дунёсига эътиборсиз бўлмаган ҳар қандай инсон бу кўрсатувни томоша қилганида ҳайвонлардан шафқатсиз равишда фойланишганини англаши қийин эмас. Аслида бизга ёввойи ҳайвонлар иштирокидаги кўрсатувлар керакми? Албатта йўқ! Чунки бизда бундай кўрсатувларда хавфсизлик қоидаларига амал қилинмайди.
Кўрсатувда бўри, иккита урғочи ва битта кичик шер, бўғма илонлар, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бургут, Ўрта Осиё чўл тошбақаси, халқаро «Қизил китоб»га киритилган нил тимсоҳлари, қурбақа, кемирувчилар ва қумурсқалардан фойдаланишмоқда.
Хўш, бу ҳайвонлар кўрсатув учун қаердан олиб келинган? Ҳайвонларни кўрсатув тасвирга олинадиган кунлар давомида озиқлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш кимлар томонидан амалга ошириляпти?
Ҳайвонлар солинган қафаслар белгиланган талабларга жавоб берадими? Кўрсатув иштирокчиларининг хавфсизлиги таъминланганми? Ва ниҳоят, кўрсатув ижодкорлари қайси ташкилот билан ушбу ҳайвонлардан фойдаланиш бўйича шартнома ёки тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган?
Бундан ташқари, ўзининг миллионлаб томошабинларига эга бўлган бу кўрсатув ҳайвонот дунёсига айнан, салбий муносабатда бўлишни тарғиб қилмаяптими?
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Аммо кўриниб турибдики, бу меъёрлар ҳайвонларни шафқатсиз муносабатлардан ҳимоя қила олмаяпти.
Қонунчилик такомиллаштирилса, мамлакатимизда ҳам жониворларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик ҳолатларида жиноий иш қўзғатилади, ҳайвонот дунёси ҳимояси кучайтирилиб, уларга таҳдид камаяди. Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилишнинг назорати кучаяди, қаровсиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш учун бошпаналар яратилади, ҳайвонларнинг хавфли ва юқумли касалликларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича ветеринария тадбирларини амалга ошириш жараёнлари ҳам такомиллаштирилади. Қолаверса, аҳолида ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик муносабати ва табиат олдидаги масъулият ҳисси кучаяди.
Зеро, бугун экологик муаммолар исканжасида қолаётган инсоният олдида ягона йўл бор – у ҳам бўлса, табиат билан уйғунлигини ҳис қилиш, уни асраш.
Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ
Салкам уч йил ичида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам мажмуа қад ростлади. Олимпия шаҳарчаси! Бу Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларнинг яна бир ёрқин натижаси бўлди.
БатафсилЙўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.
Батафсил19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Батафсил