Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари муҳокама қилинди.
Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Мамлакатимизда меҳнат ресурслари балансини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Фракция аъзоларининг таъкидлашича, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун солиқ миқдорининг ҳар ойлик тўлови белгилангани, шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловларини ҳамда уларнинг меҳнат стажини ҳисоблашдаги мавжуд айрим ноқулайликлар соҳани ривожлантиришга тўсиқ бўлмоқда.
Кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан мазкур муаммоларни бартараф этиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, лойиҳада чорвачилик, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга ўзларига тегишли бўлган томорқа ер участкаси майдонининг ҳажми ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъий назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилиши, соҳаларда ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдорини тўлаш фуқароларнинг меҳнат стажини ҳисоблашда бир календарь йил деб ҳисобга олиниши таклиф этилмоқда.
Депутатларнинг фикрича, ушбу қонун лойиҳаси якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар ҳамда шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловлари ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблашдаги муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил