Экоолам      Бош саҳифа

Эконазорат Инспекциясининг «тиши ўтмайдиган» ташкилотлар қайси?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Табиат ресурслари вазирлиги томонидан соҳада экологик назорат ишларини тўғри ва самарали ташкил этиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўриш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Эконазорат  Инспекциясининг  «тиши ўтмайдиган»  ташкилотлар қайси?

Ушбу йўналишдаги ишларни самарали йўлга қўйиш ва амалга ошириш вазифаси вазирликнинг Экологик назорат инспекциясига юклатилган.

Инспекциянинг 2022 йил давомидаги фаолияти давомида ҳудудларда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 77 мингдан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилган.

Ушбу экологик назорат тадбирлари давомида 45 300 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга жами 40 млрд.сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарар суммалари ҳисобланган. 1409 та ҳолат бўйича 5,8 млрд.сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш ва қонуний чора кўриш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилган. 36 та ҳолат бўйича жиноят иши очилган.

Ҳуқуқбузарлардан 300 дан ортиқ ҳайвонот дунёси объектлари, 6442 кг доривор, техник ва озуқабоп ўсимликлар, 2433 кг балиқ маҳсулотлари, 550 дан зиёд инвентарлар белгиланган тартибда олиб қўйилган.

Олиб қўйилган ҳайвонлар табиат бағрига қайтарилиб, ўтин ва балиқ маҳсулотлари кам таъминланган оилалар ва Меҳрибонлик уйларига топширилди.

Қолаверса, текширишлар натижасида 379 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 437,8 млн.сўм жарима суммаси қўлланилган. Атроф муҳитни ифлослантирганлиги учун 50,2 млрд.сўм қўшимча компенсация тўловлари ҳисобланди.

«Айдар-Арнасой» кўллар тизимининг «Арнасой» сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилинганлиги муносабати билан балиқ овлаш қатъиян тақиқланган. Ушбу кўллар тизимида мунтазам равишда ноқонуний балиқ овлаш, ташиш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича рейд тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Мазкур кўллар тизими ва уларга туташ бўлган ҳудудларда жами 427 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 445 млн.сўм миқдордаги жарима ва зарар белгиланиб, тегишли орган томонидан 3 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия билан ҳамкорликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилиш ва қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги Фармонига асосан «Экологик патруль» гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳудудларда ноқонуний тарзда дарахт ва буталарни кесиш, шунингдек, уларга шикаст етказиш билан боғлиқ 4 673 та хуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 7 млрд.сўмдан зиёд жарима ҳамда 10 млрд.сўмдан зиёд табиатга етказилган зарар ҳисобланган. Бу кўрсаткичларнинг аксарият қисми, асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари ҳисобига тўғри келмоқда.

– Давлат экологик назорат тадбирлари давомида 45 300 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, табиатга етказилган зарар учун 40 млрд. сўм маъмурий жарима тайинланди, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов АОКАда бўлиб ўтган айнан шу масалаларга бағишланган брифингда. – Шу ўринда юртдошларимиздан табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишларини, табиатни муҳофаза қилишда ҳамкорликда фаол жамоатчи сифатида кўмакдош бўлиб, экологик қонунбузилишлар юзасидан ўз вақтида Табиат ресурслари вазирлигининг қисқа ишонч рақами (1157)га мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Жорий йилда Давлат экологик назоратини амалга оширишда жамоатчилик назорати жорий этилиб, унинг рағбатлантириш механизми ҳам ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.  Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда инспекторларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида «Смарт патрул» тизими кенг жорий этилиши ҳам белгилаб қўйилган.

Умид қиламизки бу чоралар туфайли шу вақтгача Эконазорат инспекцияси «кўз юмиб» турадиган айрим ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш имкони бўлади. Зотан, жамоатчилик шу вақтгача кўтарган кўплаб нохуш экологик вазиятларга эътибор қаратганда негадир мазкур инспекция лом-мим демаган. Аслида ўрмон ерларини ўзлаштириб «дача» қуриб олишлар, айрим валломатларнинг ноқонуний ови каби ҳолатлар одамлар эътиборидан четда қолган эмас.




Ўхшаш мақолалар

Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

🕔16:35, 30.10.2025 ✔11

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

Батафсил
Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔42

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔49

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

    Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

    ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

    ✔ 11    🕔 16:35, 30.10.2025
  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 42    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 49    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 46    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 48    🕔 15:29, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар