Экоолам      Бош саҳифа

Экологик маданиятда илк қадам – ўзингиз ўрнак бўлишингиз

Элимизда бир нақл бор: «Озодалик остонадан бошланади». Ҳар бир хонадон саришталиги, ободлиги унинг остонасида, кўча-куй, ҳовли-жой тоза ва саранжомлигида кўринади.

Экологик маданиятда илк қадам – ўзингиз ўрнак бўлишингиз

«Қуш уясида кўрганини қилади» деганларидек, ота-оналар ва тарбиячилар болаларга табиат инъом этган ер ва сувни асраб-­авайлаш, тупроқ ва ҳавони ифлослантирмаслик, яшил оламни сақлаш ҳақидаги ўгитларни доимий равишда сингдиришлари ва уларнинг ҳаёт мезонига айлантиришлари талаб этилади. Болаларимизга ўлкамиз учун йилдан-йилга танқис бўлиб бораётган ичимлик сувдан тежаб-тергаб фойдаланишни ўргатиш экологик тарбиянинг муҳим асосларидан бири ҳисобланади.

Фарзандларимизда экологик маданиятни боғчадан бошлаб шакл­лантира олсак, бугунги кўплаб экологик муаммолар ечими учун замин яратган бўламиз. Ота-оналарнинг, катталарнинг атроф муҳит тозалигини сақлашга бўлган доимий эътибори, саъй-ҳаракатларини кўрган ва ҳис қилган болалар, уларнинг орқасидан эргашишга ҳаракат қилишади, улардан намуна ва ўрнак олади. Эрта баҳорда ҳовли ва кўчада оила даврасида биргаликда дарахт экиш, уни парвариш қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, ҳовлини обод қилиш ҳар бир бола учун яхши намуна бўлади.

Кўкаламзорлаштириш жараёнларига жалб этилган болаларнинг ўз навбатида эстетик дунёқараши ва тафаккури кенгайиб боради, табиатдан, унинг бой хилма-хил рангларидан маънавий эстетик завқ олиши, табиатга ошнолиги кучаяди. Гулларни хуш кўрмайдиган боланинг ўзи йўқ. Хонадонимизда хона ва ҳовли гулларини кўпайтириш ва парвариш қилиш экологик тарбиянинг амалий кўринишидир. Қолаверса, хонадондаги гуллар, яшил ўсимликлар ҳавони кислород билан таъминлаб болаларимизнинг соғлом нафас олишини таъминлайди. Айниқса, қизлар гулларга ошно бўладилар, ўғил болалар эса тирик жониворларни парвариш қилишга мойил бўладилар.

Ота-оналар болаларнинг эрта ёшлигиданоқ бу юмушларни биргаликда бажаришлари уларнинг дунёқарашини кенгайтиради. Болаларнинг боғча ва мактабда олган табиат ҳақидаги билим ва сабоқларини ота-оналар уларга кундалик ҳаётда риоя қилишларини ва амалда татбиқ этишларини тушунтиришлари лозим. Фарзандларимиз кўз ўнгида асло исрофгарчиликка йўл қўймаслик, тежамкорлик ва тадбиркорлик хислатларини ёшлигиданоқ сингдириш зарур. Табиий ресурслар туганмас хазина эмас, кўплаб табиат бойликлари тикланмаслигини уларга тушунтириш биз катталарнинг зиммасидаги вазифадир.

Оила билан биргаликда табиат қўйнига саёҳат уюштириш ўз навбатида болаларнинг кузатувчанлигини, ўраб турган табиий муҳитдан эстетик завқланишни, ҳамдардлик туйғусини, табиат қўйнида ўзларини қандай тутиш қоидалари ва одобини шакллантиришга, уларнинг соғлом, маънавий ва интеллектуал ривожланишига ёрдам беради.

Катталарнинг атроф муҳитга бўлган салбий муносабати болалар онгида муҳрланиб қолади. Чиқиндини дуч келган ерларга тўкиш, уларни ёндириш, айниқса, кузги хазонрезги даврда хазонларни ёқиб ҳавони ифлос қилиб заҳарлашни кўрган болакайлар, шундай қилса бўлар экан, деган хулосага келиши аниқ. Энг ачинарлиси, биз баъзан бу ишларга айнан болаларнинг ўзини жалб қиламиз, шу каби юмушларни уларга буюриб катта хатога йўл қўямиз. Болаларда, гўдакларда экологик маданият ва онгни шакллантиришни истасак бу борада, ҳар қадамда уларга биз катталар ўрнак бўлмоғимиз керак.

 

Сайёра РОЗИҚОВА,

Термиз шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган МТМ тарбиячиси




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔26

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔21

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар