Ҳар қандай жамиятнинг маънавий, маърифий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан ўлчанади. Юрт тараққиёти ҳам аёлларга, ёшларга ва оилага бўлган муносабату эътибор билан баҳоланади.
Бугун Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида ҳам айни шу хайрли мақсадлар туради. Хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги ва аҳоли репродуктив саломатлигини сақлаш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясидан туман кенгашига сайланган депутат Гулжаҳон Тўрақулова ҳам юртимизнинг фаол аёлларидан бири. У 17-Денов сайлов округидан Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашига сайланган бўлиб, айни вақтда «Сурум» МФЙ раиси сифатида элимизга хизмат қиляпти. Партиянинг Китоб туман кенгаши «Аёллар қаноти» сафида дастурий вазифалар, мақсад ва ғояларни ҳамда устувор йўналишларни аҳоли орасида тарғиб қилиб келаётир.
Гулжаҳон опа депутат бўлиб сайланганидан буён хотин-қизлар манфаатларини мустаҳкамлашга қаратилган бир неча фармон, қарор ва давлат дастурлари ижросининг ҳаётга татбиқ этилишида ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Унинг ташаббуси билан ҳудуддаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали моддий аҳволини яхшилаш, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, уй-жой билан таъминлаш бўйича анча салмоқли ишлар амалга оширилди.
Айниқса, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, ҳудуддаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, атроф муҳитга ва ҳавога зарарли ташланмалар чиқарилишини тўхтатишни сўраб тегишли идораларга депутатлик сўровлари юборди. Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва тиббий маданиятни таъминлаш, экологик маданиятини юксалтириш, бунда юксак маънавият, ижтимоий онг ва тафаккур орқали миллий анъана ва қадриятларимизга амал қилиб, она-табиатни асраб-авайлашга эришиш опанинг доимий мақсади ҳисобланади.
Ҳудуддаги экологик ҳолатни, айниқса чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш мақсадида мунтазам экологик рейдлар ташкил этиб турилади. Қувонарлиси, депутатнинг доимий учрашувлари таъсирида маҳалла аҳолисининг экологик саводхонлиги ошган. Хонадон ва йўл бўйлари озода, ариқлар тоза, чиқиндилар белгиланган жойга тўкилади. Бу ҳолатдан хурсанд бўлган Гулжаҳон опа эса кечаю-кундуз тиним билмайди.
Гулжаҳон опа каби экологиянинг миридан сиригача билишга уриниб, жамиятимизда экологик маданият ва таълим-тарбияни тарғиб қилишга хизмат қилаётган аёлларимиз кўпайиши айнан мамлакатимиздаги долзарб экологик ҳолатни яхшилашда жудаям муҳим ўрин тутади.
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди
🕔15:51, 13.04.2026
✔21
Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди
🕔15:43, 13.04.2026
✔19
Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Батафсил
Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори
🕔15:41, 13.04.2026
✔17
Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.
Батафсил