Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилБаҳор фасли бошланиши билан кўпчилик инсонларда ҳолсизлик ва руҳий толиқиш кузатилади. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Унинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш лозим? Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхова жавоб беради.
– Дарҳақиқат, фасллар алмашинуви даври, хусусан, куздан қишга, қишдан баҳорга ўтаётган пайт аксарият кишиларда бундай ҳолат кўп учрайди, – дейди мутахассис. – Бу эса организмда моддалар алмашинуви тезлашиши ва витаминларга бўлган эҳтиёж ортиши билан боғлиқ.
Яъни, авитаминоз (витаминлар етишмаслиги) сабабли инсон эрталаб уйқудан туришни истамайди. Кўпчиликни ланжлик, уйқучанлик, диққат-эътиборнинг сусайиши, руҳий толиқиш, тушкунлик ва бош оғриғи қийнайди.
Баъзи кишиларда эса юз-қўл териси қуриб, ёрилади. Кўз тагида кўкимтир излар пайдо бўлади, кўриш қобилияти пасаяди. Соч тўкилиб, тирноқлар мўртлашади. Шу боис бу даврда витаминлар, минераллар, озуқали моддалар ва ўсимлик толаларига бой озиқ-овқатлар тановул қилиш, ичаклар фаолиятини яхшилаш учун тоза сув ичиш лозим.
Қолаверса, баҳор фасли кўкатли таомлар, сабзавотлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки улар таркибида организм учун зарур бўлган С витамини, озуқа толалари, биофлавоноидлар, антиоксидантлар мавжуд. Айниқса, исмалоқ, ялпиз, мадор, отқулоқ, жағ-жағ каби гиёҳлардан тайёрланган таомлар танада моддалар алмашинуви ва ошқозон-ичак тизимини яхшилайди.
Шунингдек, қишда заифлашган организм А, В, D ва Е витаминларига муҳтож бўлгани сабабли уларнинг ўрнини тўлдириш учун тўлиқ донли ундан тайёрланган нон, ёнғоқ, гўшт, балиқ, қаймоқ, творог, ёнғоқ, майиз, бодом ва асал ейиш керак. Тушлик ва кечки овқатда эса кўпроқ ёғсиз ва тез ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Аксинча баҳорда цитрус меваларни кўп ейиш тавсия этилмайди. Чунки табиат уйғониши, дарахтларнинг гуллаши аллергияга мойил кишиларда касалликни қўзғаши мумкин. Шунингдек, соч, қўл-оёқ ва юз парваришига эътибор қаратиш, тери касалликлари ҳамда аллергияга мойил инсонлар шифокор назоратида керакли муолажаларни олиши лозим.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил