Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилСўнгги йилларда сайёрамизнинг у ёки бу ҳудудларида кузатилаётган чанг ва туз бўронлари юртимизни ҳам четлаб ўтмаяпти.
Бундай ҳолатлар илгари кўпроқ Оролбўйи ҳудудларида кузатилган бўлса, энди пойтахт Тошкент шаҳригача кириб келди ва тез-тез такрорланаяпти. Чанг-ғубор аралаш шамол пойтахт ҳавосига сезиларли салбий таъсир кўрсатмоқда.
Республикамизнинг Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида бу каби «табиат инжиқликлари» кузатилаётгани масаланинг анчайин долзарб ва жиддий эканидан далолат беради. Қолаверса чангли об-ҳаво аҳоли, айниқса нафас олиш билан боғлиқ хасталиги бор кишилар учун ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.
Тез-тез кузатилаётган бу каби чанг ва туз бўронлари нимадан дарак беради? Аввало, бу ҳолат табиатга етказилаётган салбий таъсирларга нисбатан огоҳлантириш ифодасидир.
Биз йиллар давомида табиатга аёвсиз муносабатда бўлдик. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида қанча-қанча яшил ҳудудлар йўқотилиб, кўп йиллик дарахтларни қўпориб, пала-партиш қурилишларга йўл қўйилди. Мана энди бу йўқотишларнинг «тўлови» ҳаммамизни бирдек ташвишга соляпти.
Энди нима қилиш керак? Албатта, табиат ҳодисаларининг бутунлай олдини олиб ёки шамолни тўсиб қўйиб бўлмайди. Ягона йўл – бундай ҳолатларга тайёр туриш, унинг салбий таъсирини юмшатиш чораларини кўришдир. Бунинг учун ҳам бизнинг асосий нажоткоримиз табиат бўлади.
Аввало, ҳар биримиз қўл қовуштирмай яшил майдонларни кўпайтиришга жадал киришмоғимиз керак. Бунинг учун давлатимизнинг ўзи катта шароит яратиб беряпти, юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини сифатли амалга оширишимиз, экилаётган ҳар бир кўчатнинг тақдирини ўз тақдиримизга эътибор сифатида ёндашмоғимиз даркор. Акс ҳолда иқлим ўзгаришлариши туфайли юз бераётган турли салбий экологик муаммолар олдида ожиз қолаверамиз.
Ўзбекистон Экологик партияси кенг жамоатчиликни табиатга ҳаёт-мамот масаласи сифатида ёндашишга, унга озор етказмаслик, аксинча яшил майдонларни кўпайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга чақиради.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил