Экоолам      Бош саҳифа

Кавракдан фойдаланишга мораторий қонунчилик орқали мустаҳкамлаб қўйилди

Мамлакатимизда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб, тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар тақдим этилмоқда.

Кавракдан фойдаланишга мораторий  қонунчилик орқали  мустаҳкамлаб қўйилди

Бироқ, экспортбоп ва юқори қийматга эга ҳисобланган каврак хомашёсидан назоратсиз, режасиз ва нотўғри фойдаланиш натижасида каврак доривор ўсимлигининг табиий тарқалган майдонлари қисқариб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралда қабул қилинган «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайи­ши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этилди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ушбу масалага доир қонун ҳужжати муҳокама этилди. Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан фракция позициясини белгилаб олишди.

Депутатлар томонидан қайд этилганидек, мазкур фармонда келтирилган талаблардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда янада такомиллаштирилди. Ишчи гуруҳ йиғилишларида партия фракцияси вакиллари ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдирди.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш самарадорлигини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига унинг доимий эгалигида бўлган яйлов ерларда кавракни йиғиш (ғамлаш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома бериш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилади. Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар