Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилЖорий йил 10 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси ўтказилиб, унда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси моддама-модда муҳокама қилинди.
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумни тайинлаш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Конституциявий суд жорий йил 13 март куни ўз мажлисини ўтказиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорини ўрганди ва уни Конституцияга мувофиқ деб топди. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Конституциявий қонун лойиҳаси Сенатда кўриб чиқилди.
Конституциявий ислоҳотлар мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади ҳамда Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка ва шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштиради.
Халқимизнинг, эксперт ва мутахассисларнинг таклифлари, халқаро ва хорижий давлатларнинг тажрибаси инобатга олинган «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши керак» ғояси асосида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтказилиб, жами аҳолидан уни такомиллаштириш бўйича 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган ва уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олган.
Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, ЕИ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин мамлакатлар конституциялари пухта таҳлил этилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида бир неча бор муҳокама қилинди, 10 га яқин хорижий ва халқаро экспертизалардан ўтказилиб, улар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Конституциявий қонун лойиҳасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қандай принципиал ўзгаришлар киритилмоқда?
Ўзбекистон давлатининг ҳуқуқий мақоми бўйича қатъий нормалар киритилмоқда. Илк маротаба Конституцияда Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат эканлиги ўзгармас қоида сифатида мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистон халқаро муносабатларда аҳил қўшничилик ва стратегик ҳамкорликка содиқ қолади. Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга ошириши, давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик принциплари билан бир қаторда давлатлар ҳудудий яхлитлиги принципининг ҳам эътироф этилиши юртимизнинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган ғояларига содиқ ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада оширади.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда.
Лойиҳада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти сифатида муҳрлаб қўйилмоқда. Лойиҳада «инсон-жамият-давлат» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга кўпаймоқда. Хусусан, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар бир шахс ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги, ушбу ҳуқуқнинг чекланиши ва турар жойда тинтув ўтказишга фақат суд қарорига асосан йўл қўйилиши ҳақида жиноят процессида шахс дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамловчи норма киритилмоқда.
Ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойилига қаратилган ижтимоий давлат белгилари ўз ифодасини топди. Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб белгилаш – бундан буён давлатнинг устувор сиёсати ижтимоий ҳимояланмаган ёки эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлашга, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни юмшатишга қаратилишидан далолат беради.
Аҳоли соғлиғини сақлаш, таълим олишнинг ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланишининг конституциявий асослари мустаҳкамланмоқда, ўқитувчилар – Конституция ҳимоясида экани белгилаб қўйилмоқда.
Бозор механизмлари янада ривожлантирилади ва хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланади. Миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтириш соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, давлат томонидан бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини, хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмлари белгиланмоқда.
Ёшлар, болалар, аёллар ҳуқуқлари – давлат ҳимояси остида бўлади. Лойиҳада инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, болалар, ёшлар ҳуқуқлари, оила масалаларига бағишланган кафолатлар кучайтирилмоқда. Хусусан, ёшлар, болалар, аёллар, оила ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифаси сифатида муҳрланмоқда.
Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар конституциявий мустаҳкамланмоқда. Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга бағишланган махсус ҳуқуқий нормалар, ҳусусан давлат томонидан атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўриши белгиланмоқда.
Ушбу конституциявий норма янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида белгиланган 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқарадиган зарарли газлар ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳисобида 10 фоизга қисқартириш каби мақсадларга эришиш учун пойдевор бўлади. Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш мақсадида давлат шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратади.
Фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларига оид нормалар янада ривожлантирилмоқда. Фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми конституциявий жиҳатдан янада кучайтирилмоқда, илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилиб, фуқаролик жамияти институтларига таъриф берилмоқда ва улар фаолияти кафолатлари белгиланмоқда.
Ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилмаслиги белгиланмоқда. Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институтини тугатиш тўғрисидаги норма ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга ва ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади.
Суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатлари кучайтирилмоқда. Сенаторлар янги таҳрирдаги Конституцияга судлар фаолияти мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, судялар дахлсизлиги ва муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим нормалар киритилаётганлиги одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш учун муҳим кафолат бўлади.
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил