Давр нафаси      Бош саҳифа

Янгиланаётган Конституция – бугунги шиддатли даврнинг муҳим талаби

Янгиланаётган Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.

Янгиланаётган Конституция –  бугунги шиддатли даврнинг муҳим талаби

Сўнгги олти йилда эришган ютуқларимизни, хусусан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларнинг олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит масалаларидаги муаммолар ҳал қилингани, қўшниларимиз билан орамиздаги 25 йиллик «музлар эригани» ва бошқа ижобий ҳаракатлар ортга қайтмаслигининг конституциявий ҳимоясини таъминлашни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Бу ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликлардан нафақат ҳозирги, балки келажак авлодларимиз ҳам эмин-эркин фойдаланиши учун, уларни, албатта, Конституцияда муҳрлаб қўйиш талаб этилмоқда.

Бош Қомусни янгилаш зарурати борми?

Ҳаммамизга маълумки, дунёда ҳар куни кутилмаган хавф-хатар, янги-янги таҳдидлар юзага келяпти. Бугунги зиддиятли жараёнлар, иқтисодий қарама-қаршиликлар қачон ва нима билан тугашини башорат ҳам қилиб бўлмайди. Ҳатто айрим давлатларнинг дунё харитасида қолиш-қолмаслиги савол остида экани ҳам сир эмас. Жаҳондаги қарийб 100 миллион одам ўз ҳаётини сақлаш учун бошқа юртларда бошпана излаб юргани, озиқ-овқат етишмаслиги, энергия ресурслари тақчиллиги, пандемия каби глобал муаммолар ривожланган давлатлар аҳолисини ҳам жиддий ўйлантирмоқдаки, буларнинг бари бизга ҳам таъсир кўрсатмаслиги мумкин эмас.

Эътибор берсак, мамлакатимиз ҳар жиҳатдан йирик давлатга айланмоқда. Ўзбекистон нуфуси 2040 йилга бориб 50 миллионга етиши кутиляпти, бугун жами аҳолимизнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб қулай шароитларни яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим.

Булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – ҳар жиҳатдан янгиланаётган Ўзбекистонга хос Конституцияни тақозо этади.

Таъкидлаш керакки, Конституциянинг янги матни олиму мутахассислар томонидан фақат хоналарда ўтириб яратилмади. Балки даставвал икки босқичда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилди, шундан сўнггина Конституция лойиҳаси тайёрланди. Бунда икки босқичли жараёнлар амалга оширилди:

– биринчи босқичда Конституция лойиҳасини шакллантириш учун фуқароларимиз 60 мингдан зиёд таклиф беришди. Уларнинг тахминан ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олди;

– иккинчи босқичда Конституция лойи­ҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи орқали лойиҳа билан 5 миллион аҳоли танишиб, 150 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар айтилди.

Шу билан бирга, меҳнат жамоалари, олий ўқув юртлари, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан бўлиб ўтган муҳокамаларда ҳам яна қарийб 10 мингта қўшимча таклиф келиб тушди. Айни пайтда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилди, лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўтказилди.

Буларнинг ҳаммаси янгиланаётган Конс­титуцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ғояси атрофида бутун жамият жипслашганидан, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беради.

Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.

Янги Конституцияда нималар ўзгаради?

Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилмоқда. Эндиликда кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши экани конституциявий норма сифатида мустаҳкамланади.

Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланмоқда. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мус­таҳкамланаяпти.

Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман, давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги нормалар уч баробар кўпайтириляпти.

Хусусан, Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.

Аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам лойиҳага киритилган. Умуман, лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Атроф муҳит масалаларига алоҳида эътибор

Давлат бебаҳо табиий бойликларимизни кўпайтириш, асраб-авайлаш ва атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш чораларини кўради.

Аҳоли ҳаёти ва саломатлик даражасини яхшилашнинг зарурий шарти сифатида Конс­титуцияда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чоралар белгиланмоқда.

Сўнгги уч йилда қурилишлардан норози бўлган аҳолидан15 мингта мурожаат келиб тушган, судлар томонидан биргина Тошкент шаҳрида 200 дан ортиқ қурилишлар тўхтатиб қўйилган, автомобиллар сони 1,3 миллионга кўпайиб, 3,6 миллионга етган, ҳар йили атмосфера ҳавосига 2,2 миллион тонна саноат ва транспорт ташланмалари чиқарилаётгани ҳам ушбу масала тобора долзарб аҳамият касб этаётганлигидан далолат бермоқда.

Шу муносабат билан, давлат атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш

ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади, деган норма мустаҳкамланмоқда.

Шаҳарларнинг бош режаларини жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги ҳақидаги конституциявий қоида ҳозирги шароитда тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган шаҳарсозликка оид масалаларни халқимиз билан бамаслаҳат ечиш имконини беради.

Ҳар ким қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланмоқда. Аҳолимиз ва келажак авлод учун экологик тоза ҳудудни сақлаб қолишнинг конституциявий кафолатлари яратиляпти.

Янгиланаётган Конституция халқпарвар давлат қуриш мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган.

Қолаверса, парламент палаталарининг ваколатлари ҳам қайта кўриб чиқилмоқда. Унга кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгаймоқда, икки палата ишидаги такрорланишлар бартараф этилиб, ҳар бирининг масъулият соҳаси аниқ белгиланмоқда.

Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 14 тадан 18 тага кўпаймоқда.

Ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат қилиш, давлат бюджети ижросига оид масалалар Қонунчилик палатасининг ваколатига, ҳудудлар манфаати ва уларни ривожлантириш, янги вазирликлар ташкил қилиш тўғрисидаги фармонларни тасдиқлаш масалалари эса Сенат ваколатлари доирасига тааллуқли эканлиги мустаҳкамланиши шулар жумласидандир.

Сенат олдига қўйилаётган янги вазифалардан келиб чиқиб, уни ихчам, халқчил ва ҳудудлар манфаатини ифода этадиган идорага айлантириш бўйича нормалар Конс­титуцияда кўзда тутилмоқда. Хусусан, сенаторлар сонини ҳозирги 100 нафардан 65 нафарга тушириш, бунда ҳар бир ҳудуддан тенг равишда 4 тадан сенатор сайланиши, Президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони эса 16 тадан 9 тага камайтирилиши белгиланмоқда.

Парламентнинг қуйи палатаси томонидан киритилган қонунлар Сенатда 60 кун ичида кўриб чиқилиши, муддат ўтиб кетса, ушбу қонун маъқулланган деб ҳисобланиши ва имзолаш учун Президентга юбориш бўйи­ча норма киритилмоқда.

Халқ овози муҳим

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Конституциямизда мазкур кафолатнинг белгиланиши маҳаллаларга ўз ҳудудини мустақил бошқариш, аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб давлат билан шериклик асосида муаммоларни ҳал этиб бориш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга муҳим имкониятларни тақдим этади.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам Конституцияда белгиланмоқда. Ушбу норма журналистларнинг эркин, турли маъмурий босимлардан қўрқмасдан фаолият юритишини таъминлайди ҳамда мамлакатимизда ахборот эркинлигини янада юксалишига, жамиятда очиқлик ва ошкоралик, қонунийлик муҳитини мус­таҳкамлашга хизмат қилади. Пировардида, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга, кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйишга ва сўз эркинлигини таъминлашга эришилади.

Шунингдек, Конституцияда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланмоқда.

Конституциямизга илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилиши ва улар фаолияти кафолатларининг белгиланиши жамиятда очиқлик, ошкоралик ва қонунийлик муҳитини, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш учун мустаҳкам замин ҳозирлайди.




Ўхшаш мақолалар

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

🕔16:49, 30.10.2025 ✔49

Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

Батафсил
Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

🕔16:49, 30.10.2025 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

Батафсил
Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔72

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

    Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

    Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

    ✔ 49    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

    Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

    ✔ 51    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 72    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 85    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 79    🕔 15:35, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар