Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилМавсумий аллергияси бор инсонларда саломатлик билан боғлиқ турли муаммолар кузатилиши мумкин. Айрим одатларга ўзгартириш киритиш орқали эса ушбу касалликка хос симптомларни камайтирса бўлади.
Мавсумий аллергияси бор инсонларда саломатлик билан боғлиқ турли муаммолар кузатилиши мумкин. Айрим одатларга ўзгартириш киритиш орқали эса ушбу касалликка хос симптомларни камайтирса бўлади.
Кондиционер филтрини тозаланг
Қишдан баҳорга ўтиш арафасида кондиционер филтрини тозаланг ёки бошқа филтр ўрнатинг. Қанча кўп кирланадиган бўлса, у орқали чанглар хона ичига шунча кўп тарқайди. Бу эса аллергия симптомларининг кучайишига олиб келиши мумкин.
Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг
Шифокорлар қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакни йил давомида тақиш кераклигини маълум қилади. Куз ва қишда ултрабинафша нурлари, айниқса, кўзлар учун хавфли бўлади ҳамда меланомага олиб келиши мумкин. Мавсумий аллергиядан азият чекадиганларда ушбу хавф юқори бўлади. Чанглар кўзга тушиб, кўз қизариши, қичиши ва бошқа симптомлар кузатилиши мумкин. Шу сабаб ҳам кўчага чиқишдан аввал кўзойнак тақишни, уйга қайтганида эса унинг ойналарини артиб туришни унутманг.
Муолажани мавсумдан аввал бошланг
Шифокорлар аллергияга қарши дори воситаларини касаллик қўзғайдиган мавсумдан аввалроқ қабул қилиш кераклигини таъкидлайди. Қанча аввал бошланса, касаллик шунча енгил ўтади.
Уйни яхшилаб тозаланг
Уйни яхшилаб тозалаш ҳам асосий профилактик жараёнлардан бири саналади. Гап шундаки, аксарият ҳолларда иссиқ, нам ерларда пайдо бўладиган замбуруғ ва моғор энг кучли аллерген ҳисобланиб, реакцияни тезлаштириб юбориши мумкин.
Косметик воситалардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш
Киприклар учун туш, сочлар учун балзам ва ёғлар ёки қўл билан ишлатиладиган бошқа косметик воситалар ҳам аллергик симптомларни жадаллаштириши мумкин. Шу сабаб ҳам кўчадан қайтгач косметик воситаларни ювиб ташлаш тавсия қилинади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил