Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилБугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бугун чинакам халқ ҳаракатига айланиб, барча ўзи яшаб турган масканни эгологик тоза ҳудудга айлантиришга интилмоқа.
Ушбу лойиҳанинг мақсади Республикамизнинг барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамоатчиликнинг диққатини ҳозирги кундаги минтақамиздаги экологик муаммоларга қаратишдан иборатдир.
Бугун мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнлари давом этмоқда. Юртимиз бўйлаб фуқароларимиз эзгу ниятлар билан дарахт экмоқда. Халқимизда боғ яратиш, эккан дарахтимнинг соя-салқини, мева-чевасидан ўзгалар баҳраманд бўлсин, дея ният қилиб дарахт экишдек яхши бир анъана бор. Худди шундай эзгу ниятлар билан Бухоро вилоятида ҳам кўчатлар экилмоқда. Энг муҳими, бу тадбирларда барча бирдек фаол қатнашмоқда.
Бухоро вилоятида шўрланиш даражаси нисбатан юқори. Шу сабабли вилоятимиз иқлимига мос тут, катальпа, терак, қайрағоч ҳамда садақайрағоч каби манзарали дарахтлар экиш мақсадга мувофиқ. Вилоятда 2023 йил баҳор мавсумида 9 711 850 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, 15 март ҳолатида 4 402 710 дона иқлим шароитига мос кўчатлар экишга эришилди.
Шунингдек, Бухоро иқлими жуда мураккаб: об-ҳавоси гармселли изғиринли, жазирама ёзи тандир тафтидан иссиқроқ, қиши қуруқ совуқ, шўрланиш даражаси юқори бўлганлиги учун бундай шароитда туманда экиладиган дарахтларнинг турини танлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Жумладан, туман иқлими шароитига мослашган чидамли, унувчан, кислород чиқарувчи ва чангни ютувчи, шамолни тўсувчи ва соя берувчи манзарали дарахтлардан бири бу садақайрағочдир.
Садақайрағоч – шарсимон-овал, зич шох-шаббаси туфайли жуда манзарали қайрағоч турларидан ҳисобланади, узоқ ўтмишдаёқ бу тур кўкаламзорлаштириш мақсадларида шаҳар ва қишлоқларга кўплаб экилган.
Республикамизда мавжуд экологик муаммолар, жумладан шамол эрозияси, гармсел, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишда бу каби хайрли ишларни нафақат лойиҳа доирасида, балки ҳар доим умумммиллий қадрият сифатида амалга оширишни халқимиз, ёшларимиз онгига сингдиришимиз лозим.
Нигора МУРОДОВА,
Табиат ресурслари вазирлиги
Бухоро вилоят бошқармаси вилоят
Эконазорат бўлими етакчи мутахассиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил