Экоолам      Бош саҳифа

Қозоғистонда ифлосланган ҳаводан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Қозоғистоннинг кончилик пойтахти ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида 23-ўринда бўлган.

Қозоғистонда ифлосланган ҳаводан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Қозоғистонда ифлосланган атмосфера ҳавоси туфайли аҳоли ўртасида ўлим даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган Халқаро соғлиқни сақлаш конференциясида Қозоғистон экологик ташкилотлари ассоциацияси раҳбари Ойгул Соловева маълум қилди.

Таъкидланишича, ифлосланган ҳавонинг инсон саломатлигига таъсири нафас олиш қийинлашиши, нафас қисилиши, йўтал, астма, юрак касалликлари ва ўпка саратонининг кучайишида намоён бўлади. Жаҳон банкининг сўнгги тадқиқотларига кўра, Қозоғистоннинг тўртта вилоятида — Олмаота, Қарағанда, Павлодар ва Шарқий Қозоғистонда ҳар йили ҳавонинг ифлосланиши туфайли 1016 та сурункали бронхит, 2040 та касалхонага ётқизиш ҳолати, 40 400 та шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат каби ҳолатлар қайд этилган. Шунингдек, 2848 та бевақт, 2665 та юрак-ўпка касалликларидан, 183 та ўпка саратонидан ўлим ҳолати рўйхатга олинган. 

“Ифлосланган ҳавонинг аҳоли саломатлигига таъсиридан кўрилган зарар, 2011 йилги маълумотларга кўра, Олмаотада 486 миллион доллар, Павлодарда 181 миллион доллар, Уст-Каменогорскда 157 миллион доллар, Темиртауда 154 миллион долларни ташкил этган. Республика ҳисобидан етказилган зарар.

Атмосфера ифлосланишидан келиб чиқадиган касалликларга ҳар йили 2,5 миллиард доллар тушади”, дейди Ойгул Соловева.

Бундан ташқари, oхирги беш йил давомида Олмаота, Остона, Қарағанда, Жезқазған ва Темиртау шаҳарларида ҳаво ифлосланишининг юқори даражаси кузатилмоқда. Қозоғистоннинг кончилик пойтахти ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида 23-ўринда бўлган. Қарағандада ҳавонинг ифлосланиш индекси 77,8 ни ташкил қилган.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар